Паспорт ва ҳужжатлар смартфонда: Gov Pass иловаси тақдим этилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаМинистр ИКТ Узбекистана Шерзод Шерматов
Министр ИКТ Узбекистана Шерзод Шерматов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.12.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда фуқаро паспортининг рақамли профили жорий қилинади.
ТОШКЕНТ, 26 дек – Sputnik. Ўзбекистонда фуқаро паспортининг рақамли профили Gov Pass мобиль иловаси кўринишида жорий қилинади. Бу ҳақда 24 декабрь куни президент Шавкат Мирзиёевга кўрсатилган ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини ривожлантиришга оид лойиҳалар тақдимотида маълум қилинди.
Gov Pass мобиль иловаси смартфонга ўрнатилади. Унда паспорт, диплом, меҳнат дафтарчаси, ҳайдовчилик гувоҳномаси каби кўплаб ҳужжатлар жамланади.
“Яъни, фуқаронинг барча ҳужжатлари доим ёнида, телефонда бўлади. Бу вақт ва пулни тежаб, қоғозбозликни камайтиришга хизмат қилади, оворагарчиликларни бартараф этади”, - дейилган президент матбуот хизмати хабарида.
Президент янги технологиялар, аввало, одамларга хизмат қилиши, қулайлик яратиши зарурлигини таъкидлади.
Пойтахтда 1 ноябрга қадар барча поликлиникалар тўлиқ рақамлаштирилади
Келгуси йилда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатиладиган хизматлар улуши 60 фоизга етказилиши белгиланди.
Санаторийларда даволаниш учун йўлланмани олишда қулайлик яратилди
Янгиликлар лентаси
0