Россия тинчликни мустаҳкамламоқда: яхши сўз, “Борей” ва “Ясень” билан

© Sputnik / Олег Кулешов / Медиабанкка ўтишПодводный крейсер "Князь Владимир" возобновил заводские ходовые испытания
Подводный крейсер Князь Владимир возобновил заводские ходовые испытания - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.12.2021
Oбуна бўлиш
Россия АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг рецидив ҳарбий устунлигига қарамай Тинч океанининг ҳар нуқтасида миллий манфаатларни ҳимоя қилишга қодир янги сувости флотини жадал равишда қурмоқда.
Москванинг ўзаро хавфсизлик кафолатлари тўғрисидаги тинчлик таклифлари Вашингтон ва Брюссель учун 21 декабрь куни Россия Денгиз ҳарбий флоти (ДҲФ) таркибига кирган “Борей-А” ва “Ясень-М” атом сувости кемалари лойиҳалари мажмуасида янада тушунарли ва аҳамиятли бўлмоқда. Яхши сўз ва энг янги қурол билан тинчиликка фақат яхши сўз билан қарагандан тезроқ эришиш мумкин.
Сешанба куниСеверодвинскда885М (Ясень-М) ва 955А (Борей-А) биринчи серияли сувости кемалари лойиҳаларида ҳарбий денгиз байроқлари тантанали кўтарилди. Россия ДҲФ нодир хусусиятларга эга қуролланиш тизимларига эга энг янги "Новосибирск" ва "Князь Олег" атом ракета ташувчиларини олди.
Россия президенти Владимир Путин ҳарбий денгизчилар ва “Севмаш” жамоасини бу муҳим воқеа билан табриклади. Эслатамиз, кўп нишонли “Новосибирск” “Калибр” ва “Оникс” қанотли ракеталари билан душманнинг денгиз ва ердаги объектларига зарба беришга қодир, “Князь Олег” сувости крейсери эса “Булава” қитъалараро баллистик ракеталар билан қуролланган. Путин ДҲФни янгилаш суръатларини оширишга, замонавий сувусти ва сувости кемаларини қуришга, қирғоқ инфратузилмаларини ривожлантиришга ваъда берди (у ҳамиша ваъдаларини бажаради).
Бироқ олдинроқ, 17 декабрь куни Москва Вашингтонга глобал хавфсизликни мустаҳкамлашнинг янги тизими – ўзаро кафолатлар тўғрисидаги шартномалар лойиҳаларини таклиф қилди. Россия Брюсселга вақт ҳам сарфлаб ўтирмади, чунки АҚШнинг НАТОдаги позицияси – ҳал қилувчи. Тинчлик таклифлари ва бир вақтнинг ўзида ДҲФ таркибига иккита қудратли сувости ракеталари берилиши бир-бирига зид эмас.
Россия АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг рецидив ҳарбий устунлигига қарамай Тинч океанининг ҳар нуқтасида миллий манфаатларни ҳимоя қилишга қодир янги сувости флотини жадал равишда қурмоқда.
Россия ҲДФ стратегик кўпайиши: тўртта субмарина ва иккита корвет 9 майга режалаштирилди
Россия конструкторлари бешинчи авлод ракета-ядро флотининг асосини яратишмоқда, махфийлик ўсмоқда, қуролланиш тизимлари янгиланмоқда, разведка, бошқариш, мақсадни кўрсатишнинг автоматлаштирилган воситалари жорий этилмоқда. Россиянинг кўплаб технология қарорлари Ғарбнинг етакчи мамлакатлари учун тенглашиб бўлмайдиган даражада.

Океан ниндзяси “Ясень-М”

Тўртинчи авлод “Новосибирск” атом сувости крейсери қурилаётган еттита “Ясень-М” кемалар лойиҳалари сериясига тааллуқли. Уларнинг вазифаси – жанговар патруллаш ҳудудида АҚШ ва НАТОнинг бошқа мамлакатлари сувости кемаларини таъқиб қилиш (кузатиб бориш). “Новосибирск”ни 2019 йил охирида сувга туширишганди ва қуриб битказиш, синовлар даврида давлат қабул қилиниши чўзилиб кетмаганини қайд этиш жоиз.
“Ясень-М” сувости кемалари унча билинмайдиган ва кўп нишонли ва сув сиғими 13800 тонна. У 520 метр чуқурликкача туша олади, миналар, 533-мм торпедалар, “Калибр”, “Оникс” қанотли ракеталар билан қуролланган. Келажакда “Циркон” билан қуролланади. Шунингдек, бортижа радиоэлектр ускуналари мажмуалари бор. Бошқарув қурилмасининг мустақиллиги – 100 сутка, сувости тезлиги -31 узел. Экипаж – 64 киши.
Бу “овчилар” душманнинг авиатшувчи зарба гуруҳлари, “Огайо” сувости ракета ташувчисини йўқ қилишга шайланишган.
“Ясень”нинг мислсиз хусусиятлари фактлар билан таслиқланади. “Северодвинск” рус сувости кемасини АҚШ Денгиз ҳарбий кучлари акустикалари Атлантика океанида бир неча ҳафта давомида топа олишмади.
Бусиз иложи йўқ: Шимолий денгиз флоти НАТОга нима билан жавоб қайтаради
“The National Interest” нашри маълумотларига кўра, кўп нишонли “Ясень-М”лар учиш масофаси 2500 км дан зиёд 32 та 3М-14К "Калибр" қанотли ракеталар, ядровий ёки оддий нишона олувчилар билан қуролланган. Улар ўта сассиз. Тезлиги юқори ва датчикларни дарҳол пайқайди ва “Қўшма Штатларнинг асосий ҳудуди учун хавф туғдиради”.

Қаҳрли “Борей-А”

Стратегик мақсадларга мўлжалланган сувости ракетали крейсер “Князь Олег” такомиллаштирилган “Борей-А” лойиҳаси атомходларининг тўртинчи авлодига мансуб.
Россия ДҲФда 21 декабрга қадар тўртта “Борей” хизмат қилган. Улардан учтаси 955 лойиҳаси - Юрий Долгорукий", "Александр Невский", "Владимир Мономах", ва битта лойиҳа955А – "Князь Владимир”. Биринчи учта кемалар 16 МБРли “Булава”га эга, кейинги сувости кемаларининг хусусиятлари очиқланмаяпти.
Россия Мудофаа вазирлиги ДҲФга жами 10 та “Борей” етказиб беришни режалаштирмоқда. Улар яқин ўн йилликда Россия ядровий учлигининг денгиз асоси бўлишади.
“Борей-А” аста-секинлик билан учинчи авлод атом крейсери ўрнига келишади. Тўққизинчи ва ўнинчи “Борей”лар 2030 йилгача топширилади. Эҳтимол, серия яна давом эттирилади. Бунда Стратегик ҳужумкор қуролланиш тўғрисидаги шартномани (СНВ-3) таъсири сезиларди.
Россия ДҲФда тўртинчи авлод янги стратегик ракета ташувчини пайдо бўлиши “ҳамкорлар” томонидан уларда бунга жавоби йўқ бўлган чақириқ сифатида қабул қилинади. Тинч океанида янги глобал гидроакустик тизимларни ишлаб чиқаришни молиялаштириш эҳтиёжи туғилади – бу қиммат ва АҚШ (НАТО) муваффақиятига кафолат бермайди. Айтганча, “Борей” лойиҳаси крейсерини қуриш қиймати - 400 миллион долларгача. Тўртинчи авлод кўп нишонли Virginia сувости кемаларини қуриш эса Пентагонга 2,5 миллиард долларга тушмоқда.
Россиянинг “Циркон” гипертовушли ракетаси нималарга қодир
Замонавий Россиянинг стратегик аҳамиятга эга сувости крейсерлари ва кўп нишонли сувостикемалари душманнинг кулини кўкка совуриш учун яратилган. Улар мамлакатни муносиб ҳимоя қилишида. Боз устига Россия сайёранинг исталган нуқтасида миллий манфаатларни ҳимоя қилишга қодир Ҳарбий денгиз флотини мустаҳкамламоқда. Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги 2027 йилгача “Севмаш” еттитадан атом сувости кемаси “Борей-А” ва “Ясень-М”ни қуришини маълум қилган эди. Бугунги кунда ҳарбий қудрат рейтингида Россия ДҲФ умумий кемалар сони бўйича Хитойдан кейин иккинчи ўринда.
Қизиғи шундаки, АҚШ ҲДК тўртинчи ўринда, Буюк Британия – 28. Сувости кучларини таққослаш (АҚШ дунёда 2-ўрин (68 та жанговар), Россия эса 3-поғонада (64 та сувости кемаси) ривожланиш жадал кетаётганидан далолат беради, бироқ Россия ДҲФнинг технологик устунлигини акс эттирмайди. Россиянинг ўсиб бораётган мудофаа салоҳияти, шубҳасиз, “ҳамкорларни” хафа қилади. Ва кўп қутбли дунёнинг муайян барқарорлигини кафолатлайди.
Учинчи жаҳон урушини тўхтатиб турган рус қуроли
Россия саноат-мудофаа мажмуаси илмий техника инқилобни содир этди. У дунёда муқобили бўлмаган, Ғарб ишланмаларидан 10 йилларга ўзиб кетган қурол-яроқни яратишга имкон берди. Замонавий кўп қутбли дунёда юқори технологияли “Ясень-М” ва “Борей-А” Россияни ҳақиқатдан суверен ва енгилмаслик қилади, бугун ва яқин келажакда.
Янгиликлар лентаси
0