Агар Зеленский сиёсатни қайта кўриб чиқмаса, Украинани Россияга қўшиб олиш зарур – Қодиров

© Sputnik / Саид Царнаев / Медиабанкка ўтишПресс-конференция главы Чеченской Республики Р. Кадырова
Пресс-конференция главы Чеченской Республики Р. Кадырова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.12.2021
Oбуна бўлиш
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров агар Украина президенти Владимир Зеленский Россияга қарши сиёсат юритишда давом этса, Украинани Россияга қўшиб олиш зарурлигини айтди.
ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров агар Украина президенти Владимир Зеленский Россияга қарши сиёсат юритишда давом этса, Украинани Россияга қўшиб олиш зарурлигини айтди.
"Украиналиклар - бизнинг халқимиз, бу бизнинг ҳудудимиз. Бу менинг фикрим", - деди республика раҳбари Грознийда ўтказилган матбуот анжуманида.
Шунингдек, у Украина “муаммосини” ўзи аллақачон ҳал қилган бўларди, лекин тегишли кўрсатма зарурлигини айтди.
" Ёки мен Чеченистон Республикасини Украинага қўшган бўлардим ёки уни аллақачон олиб қўйиб, масалани ўша ерда ҳал қилган бўлардим. Лекин шундай қарорлар қабул қилинишига йўл қўймайдиган давлат келишувлари бор", - деб таъкидлади Қодиров.
Унинг сўзларига кўра, Ғарб давлатлари Украинада ўз ҳарбий базаларини очиш ва шу тариқа Россияга шарт қўйишдан манфаатдор. Чеченистон раҳбари Россия раҳбари бундай режаларнинг амалга ошишига йўл қўймаслигига ишонч билдирди.
Қодиров ўзини “буйруқни мутлақо муаммосиз бажаришга” тайёр бўлган “пиёда аскар” деб атади, чунки “давлат ва халқимизнинг яхлитлиги ва хавфсизлиги – ҳаммасидан муҳим”.
Янгиликлар лентаси
0