Жамият

Айрим ҳудудларда -12 даражагача совуқ бўлади - Ўзгидромет

© SputnikПервал "Тахтакорача", Аманкутан
Первал Тахтакорача, Аманкутан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.12.2021
Ўзгидромет хабарига кўра, Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятларида -12 даражагача, тоғли ҳудудларда -15 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 27 дек - Sputnik. Ўзбекистон Гидрометерология маркази 27-30 декабрь кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра республиканинг шимолий ҳудудларида -12 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 27 декабрда кечаси 7-12° совуқ, кундузи 0-5° илиқ, 28-29 декабрда кечаси 3-8° совуқ, кундузи 2-7° илиқ, 30 декабрда кечаси 1-6° совуқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади. Устюртда 27 декабрда кечаси 10-15° совуқ, 28-30 декабрда кечаси 2-7° совуқгача, кундузи 0-5° илиқгача кўтарилади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат, 27-28 декабрда кечаси 5-10° совуқ, кундузи 0-5° илиқ, 29 декабрда кечаси 2-7° совуқ, кундузи 3-8° илиқ, 30 декабрда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади. Навоий вилоятининг шимолида 27 декабрда кечаси 7-12° совуқ, кундузи 0-5° илиқ, 28-30 декабрда кечаси 3-8° совуқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида
Ҳаво ўзгариб туради, 27 декабрда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин. 28-30 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 27 декабрда кечаси 1-6° совуқ, кундузи 2° совуқ-3° илиқ, 28 декабрда кечаси 3-8° совуқ, кундузи 0-5° илиқ, 29 декабрда кечаси 3-8° совуқ, кундузи 2-7° илиқ, 30 декабрда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 27 декабрда кечаси 2-7° совуқ, кундузи 0-5° илиқ, 28-29 декабрда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 2-7° илиқ, 30 декабрда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 6-11° илиқ, бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида
Ҳаво ўзгариб туради, 27 декабрда баъзи жойларда бироз қор ёғади, 28-30 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда
Ҳаво ўзгариб туради, 27 декабрда баъзи жойларда қор ёғади. 28-30 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 27 декабрда кечаси 10-15° совуқ, кундузи 0-5° совуқ, 28 декабрда кечаси 7-12° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ, 29-30 декабрда кечаси 4-9° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала