Сиёсат

Мирзиёевнинг МДҲ раҳбарлари норасмий саммитидаги иштироки ҳақида маълумот берилди

© Sputnik / Алексей Дружинин / Фотобанкка ўтишПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев, архивное фото
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.12.2021
28 декабрь куни Санкт-Петербургда МДҲ раҳбарларининг норасмий саммити бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 27 дек – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 28 декабрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига (МДҲ) аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрига боради. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Россия президенти Владимир Путиннинг ташаббуси билан ўтказиладиган тадбир кун тартибидан МДҲ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликка оид долзарб масалалар ўрин олган.
Ҳамдўстлик мамлакатлари етакчилари йилнинг асосий якунларини сарҳисоб қилишлари ва ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашишлари кутилмоқда.
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин йил охирига қадар яна бир учрашув ўтказади
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Россия президентлари 19 ноябрь куни Шавкат Мирзиёевнинг Москвага ташрифи доирасида учрашув ўтказишган эди. Ўшанда 18 та муҳим давлатлараро ҳужжатлар имзоланган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала