Сиёсат

Ўзбекистон ва Россия юқумли касалликларга қарши курашишга оид битим ишлаб чиқмоқда

© Sputnik / Максим Блинов / Фотобанкка ўтишМедицинские работники в одном из отделений госпиталя COVID-19
Медицинские работники в одном из отделений госпиталя COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.12.2021
Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси икки мамлакат юқумли касалликлар авж олишига қарши курашиш соҳасида ҳамкорлик қилишга оид ҳукуматлараро битим тузиш имкониятини кўриб чиқаётганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 27 дек – Sputnik. Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари санитария-эпидемиологик осойишталик соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битимни ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгинов маълум қилди.
“Санитария-эпидемиологик осойишталик ва юқумли касалликлар авж олишига қарши курашиш соҳасида ҳамкорлик қилишга оид ҳукуматлараро битим тузиш имконияти кўриб чиқилмоқда”, - деди Мальгинов 2021 йил якунларига бағишланган матбуот анжуманида.
Элчи коронавирус пандемияси даврида соғлиқни сақлаш ва биохавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик алоҳида долзарб тусга киришини таъкидлади.
Дипломат 2021 йилда россиялик шифокорлар бригадаси 2021 йилда ўзбекистонлик ҳамкасбларига коронавирус билан касалланган беморларни даволашда кўмак беришгани ва тажриба алмашишганини эслатди.

Мавзуга оид:

Россия Ўзбекистонга биолаборатория яратишда ёрдам беради
Роспотребнадзор Ўзбекистонда айланувчи коронавирус штаммининг ўзгаришини ўрганади
Ўзбекистонга Роспотребнадзор мутахассислари ташриф буюришди
Россиялик шифокорлар Ўзбекистондаги миссияни якунлади
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала