Ўзбекистонда беморлар Россиянинг “МИР-19” преперати билан даволаниши мумкин

© Пресс-служба ФМБА России / Медиабанкка ўтишПрепарат для лечения COVID-19 "МИР 19" зарегистрирован в России
Препарат для лечения COVID-19 МИР 19 зарегистрирован в России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.12.2021
Oбуна бўлиш
Нурмат Отабеков Россиянинг “МИР-19” препарати ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Ўзбекистон тиббиёт ходимлари коронавирусни даволаш учун мўлжалланган “МИР-19” препарати бўйича олиб борилаётган изланишларни диққат билан кузатиб бормоқда, агар барча синовлар якунлангандан сўнг, республикада ундан фойдаланиш мумкин, деди Ўзбекистон Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков РИА Новостига маълум қилди.
Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги чоршанба куни Федерал тиббиёт-биология агентлиги (ФМБА) Иммунология институтида ишлаб чиқилган “МИР-19” коронавирусини даволаш учун препаратни рўйхатдан ўтказди. Вероника Скворцованинг айтишича, препарат фақат шифохоналарда қўллаш учун мўлжалланган, бироқ уни амбулатор беморларни даволаш учун дорихоналарда сотиш бўйича тадқиқот ўтказиш режалаштирилмоқда.

“Ҳа, биз Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги “МИР-19” коронавирусини даволаш учун препаратни рўйхатдан ўтказганини биламиз. Агар ФМБА мутахассислари томонидан олинган маълумотлар асосли ва ишончли бўлса, республикамиз инфекционистлари, педиатрлари, реаниматологлари бу препаратга эътибор беришади”, - деди Отабеков.

СЭС раҳбари ўринбосари Ўзбекистоннинг COVID-19 билан касалланган беморларни даволаш билан шуғулланувчи мутахассислари коронавирусга ташхис қўйиш, даволаш ва олдини олиш соҳасидаги барча ишланмаларни кузатиб боришини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, стандарт терапия билан солиштирилганда “МИР-19” ўз самарадорлигини кўрсатди.
Янгиликлар лентаси
0