Иқтисод

Ўзбекистонда енгил автомобиллар импорти камайди

© Sputnik / Виталий Тимкив / Фотобанкка ўтишАвтомобиль Hyundai
Автомобиль Hyundai - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.12.2021
Жорий йилнинг 11 ойи мобайнида Ўзбекистонга қарийб 23 155 та енгил автомобиль олиб келинган.
ТОШКЕНТ, 27 дек – Sputnik. 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон қарийб 23 155 та енгил автомобиль импорт қилган. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
25 та хорижий давлатлардан олиб келинган бу автомобилларнинг қиймати 502,8 млн долларга тенг бўлган.
Енгил автомобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 179 тага камайган.
Автомобиллар энг кўп Хитой (6 963) , Жанубий Корея (5 630), Россия (4 167) ва Қозоғистондан (3 731) харид қилинган.
“UzAuto Motors” 5−17 декабрь кунлари ишлаб чиқарилган автомобилларни чақириб олади
Импорт қилинган мамлакатлар орасида Польша (1 204), АҚШ (479), Литва (427), Таиланд (250), Германия (103) ва Япония (88) ҳам бор.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала