Жамият

Ўзбекистонда янги кўринишдаги пуллар муомалага чиқарилди – фото

© Фото: пресс-секретарь ЦБ УзбекистанаНовые банкноты в 50 тысяч сумов и 100 тысяч сумов
Новые банкноты в 50 тысяч сумов и 100 тысяч сумов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.12.2021
27 декабрдан бошлаб янги 50 минг ва 100 минг сўмлик купюралар муомалага чиқарилди.
ТОШКЕНТ, 27 дек – Sputnik. Ўзбекистонда 27 декабрдан бошлаб янги 50 минг ва 100 минг сўмлик купюралар муомалага чиқарилди. Улар суратини Марказий банк матбуот хизмати телеграм каналига жойлади.
Декабрь бошида Ўзбекистонда янги кўринишдаги 50 минг ва 100 минг сўмлик банкноталар чиқарилиши тўғрисида хабар пайдо бўлган эди. Декабрь ўрталарида Марказий банк янги кўринишдаги номинал қиймати 50 минг сўм ва 100 минг сўм бўлган банкноталар дизайнини оммага кўрсатди ва улар 22 декабрдан муомалага чиқарилишини маълум қилди.
Бироқ 17 декабрь куни ижтимоий тармоқларда янги 50 минг сўмлик банкнота дизайнида хатоликка йўл қўйилгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Марказий банк эса хатоликка йўл қўйилганини тан олди. 50 минг сўмлик банкнот намунасининг олд томонида Ал-Ҳаким ат-Термизий мақбараси тасвири туширилгани, аммо мақбара номи Абу Исо ат-Термизий деб ёзилган. Янги 50 минг сўмлик банкнотдаги мақбара номи тўғриланган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала