Колумнистлар

Россия Украина иқтисодиётига елкасини тутмоқда

© Sputnik / Владимир ФедоренкоМеталлургический комбинат, архивное фото
Металлургический комбинат, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.12.2021
Украинада яна “зрада” (хоинлик) аниқланди: маълум бўлишича, ноябрь ойида мамлакатга қиймат ўзгаришида кўмир импорти 2020 йилнинг ноябрига қараганда 2,6 бараварга кўпайган, Россия эса уни етказиб берувчи асосий давлат бўлиб қолган.
Ва буларнинг бари Киев ҳукуматининг сон-саноқсиз тўла кўмир ортилган, дунё океанлари бағрида украин Қора денгизи портлари сари кезиб юрган кема карвонлари ҳақидаги охири йўқ ҳикояларидан кейин. Албатта, кемалар Украинага дўст бўлган АҚШ, Австралия ва бошқа давлатлардан келмоқда.
Украина ноябрь ойида 328 миллион долларлик жами 1,7 тонна кўмир импорт қилган. Қизиғи шундаки, ўтган йил ноябрдаги импорт 1,6 тоннадан камроқни ташкил қилганди, лекин у мамлакатга 126 миллион долларга тушган. Яъни бир тонна кўмирнинг ўртача нархи бир йил ичида 2,3 бараварга кўтарилган – 81 доллардан 189 долларгача.
Шу билан бирга Россиядан кўмир етказиб бериш ўтган йил ноябри билан таққослаганда жисмоний ўзгаришда деярли ўша даражада қолган: 1,053 минг тонна (ўтган йил 1,058 тонна бўлган). Бу кўмир учун пулларни эса Россия етказиб берувчилари украин харидорларидан 2,4 баравар кўпроқ олишган: 197 миллион доллар (ўтган йил 83 миллион доллар).
Россия Европани музлатишига ҳожат йўқ - буни уларнинг ўзи уддалайди
Қизиқ факт яна шундан иборатки, октябрь охирида Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлиги ички талаб ортиб бораётгани сабаб 1 ноябрдан Украинага энергетик кўмир етказиб бериш тўхтатилиши, тақиқ коксланадиган кўмирга тааллуқли эмаслигини хабар қилганди. Буни Украина Олий радаси қўмитаси раҳбари Андрей Герус ҳам тасдиқлаганди: “1 ноябрдан Россия Федерацияси Украинага энергетик кўмир етказиб беришни тўхтатади. Гап кўмирнинг А (антрацит) и П маркалари ҳақида бормоқда. Бундан кўмирни ДТЭК (Луганск ИЭМ, Криворог ИЭМ), “Донбассэнерго” (Славнян ИЭМ) ва “ТехНова” (Дарниц ИЭМ, Сум ИЭМ, Черниговск ИЭМ)олиб кирарди”.
Аммо факт бўйича Россия кўмири ноябрда Украинага етказиб берилган – ҳар ҳолда, украин божхонаси маълумотларига кўра. Ҳақиқатдан, умумий ҳажмда кўмир етказиб бериш тахминан ўлчашда бешинчи қисмни ташкил этган. Улар барибир бўлган. Шундай бўлсада, эҳтимол, бу илгари олиб кирилган кўмир “растаможка”си чўзилиши ёки илгари тузилган шартномалар бўйича етказиб беришнинг тугаши билан боғлиқ. Агар бу тахминлар тўғри бўлса, декабрь якунларига кўра Россиядан кўмир етказиб бериш, чамаси, қайд этилмайди. Украиналик энергетиклар ўз талабларини украин қазиб чиқариш ва “дўст” мамлакатлардан келадиган етказиб беришлар ёрдамида қондиришлари керак бўлади.
Кўринишидан, шундай ҳам бўлади. Ҳар ҳолда Луганск ИЭМда (Счастьеда жойлашган ва 2014 йили “Айдар” батальонининг украиналик жангарилари миналаштирган ИЭМ) кўмир захираси аста-секин камаймоқда. Луганск ИЭМ эса - бу яхши индикатор. Кўмир унга ёки ЛДНРдан (Луганск, Донецк халқ республикалари. Аммо 2017 йилда Украинанинг ўзи назорати остидан бўлмаган ҳудудлар билан иқтисодий алоқаларни узиб, бундай етказиб беришларни блоклаб қўйганди) ёки Россиядан етказиб берилиши мумкин.
Украина, киберхавфсизлик, ҳамкорлик: Путин ва Байден нима ҳақида суҳбатлашди
Гап шундаки, унга темир йўл тармоғи украин темир йўли билан ЛДНР орқали уланган. “Россия билан саккиз йил уруш” давомида Киев Луганск ИЭМни укранин темир йўллари тармоқлари билан ЛДНРни четлаб ўтувчи бир неча километрларда туташтирувчи чизиқларни қуришни лозим деб ҳисобламади. Чамаси, ишончи комил бўлган: “тажовузкор” ҳамиша кўмир билан таъминлайди. Натижада Украина ҳукумати ва регуляторининг куни кеча Луганск ИЭМни зудлик билан газга ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилишига тўғри келди. Акс ҳолда Луганск вилоятининг бутун шимоли-шарқий қисми номаълум муддатга электрсиз қолиши мумкин эди. Украинада саноат бир кубометрини 2,7 (!) доллардан етказиб бераётган, газдан ишлаб чиқарилган электр энергиясининг таннархи қанча бўлади? Бу алоҳида мавзу.
Шу билан бирга Украина раҳбарияти ўзининг қазиб олаётган захиралари ва импорти ҳозирги ИЭС ва ИЭМларнинг кўмирга бўлган талабини қондиришга ҳатто тўплаб қўйишга имкон бериши ҳақида ҳикоя қилиб, ҳавас қилгулик оптимизни намоён этмоқда. Би фикрларга қатор саволлар бор.
Биринчидан, кўмир қазиб олишдаги ҳозирги ҳайбаракаллачиликда қишда электрсиз қолиш хавфи туфайли Украинанинг кўмир қазиб олувчи корхоналари барибир уни қисқартиришади - ҳатто ўтган йил билан таққослаганда. Иккинчидан, кўмирни ишлатиш ҳақида гапираётиб, бош вазир Шмигал яна совуқ бўлмаган давр маълумотларига таянмоқда, аммо Беларусь электр энергияси етказиб берилиши бўлган. Лекин асосийси – учинчидан – “тажовузкор мамлакат” импорти ўрнига келадиган “дўст мамлакат” импорти қанчага тушади.
Россия кўмирининг бир тоннаси ноябрда украиналикларга ўртача 187 долларга тушган, Американики 265, Австралияники эса 389 долларга тушган. Яъни Россия кўмирини Америка ва Австралиянинг “демократик” кўмири билан сиқиб чиқаришда харажатлар бир неча бараварга ошмоқда. Маълумки, Украина – бой мамлакат ва америка тепловозлари ёки француз вертолётларини бозор нархидан бир ярим-икки бараварга қиммат нархда сотиб олишга ўзига имкон бериши мумкин. Лекин ўшанда ҳозир украин бозорида бир киловатт нархи 9-10 рубль атрофида бўлган электр энергияси нархи ҳам бошқача бўлади.
Бир неча ой олдин Украина энергетика вазири Герман Галушенко қиш мавсумини бошдан кечириш учун Украина 3,5 миллион тонна кўмир импорт қилиши кераклигини прогноз қилганди. Бу иссиқлик генерацияларига ярим миллиард доллардан кўпроққа тушади. Ҳозирги вазиятда ўша ҳажмга бир миллиард киритишга тўғри келади ва уни бирор бир ердан излаш керак. Бу ҳажмнинг етиши ҳам савол остида.
Украина: инқироз юбилейи
Украина учун яхши хабар ҳам бор. Юқорида таърифланганларнинг бари энергетик кўмирга ва украин энергетикларига тааллуқли. Украин металлургияси эса, кўринишидан, кейинчалик ҳам кўпчинча Россия хомашёси сабаб ишини давом эттиради. Бу ноябрда Россиядан импорт қилинган фақат 840 минг тонна коксланадиган кўмир эмас (унинг импорти ноябрда 1,4 миллион тоннани ташкил этган), балки 72 минг тонна бевосита кокс ҳамдир (импорт жами 100 минг тоннани ташкил этган).
Агар бу етказиб беришлар йўли ҳам ёпилганда, Украинада металлургия ишлаб чиқаришнинг каттагина қисми тўхтаб қолган бўларди – мамлакат учун валюта олиб келадиганлардан бири. Шундай экан Украинанинг унинг иқтисодиётининг асосий соҳаларидан бирини қўллаб-қувватлашда давом этаётган “тажовузкор”га миннатдорчилик билдиришдан ўзга чораси йўқ.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала