Жамият

Тошкент метрополитени Россиядан яна 14та поезд сотиб олади

© Пресс-служба АО "Узбекистон темир йуллари"Ташкентский метрополитен полностью получил от "Трансмашхолдинга" 40 новых вагонов
Ташкентский метрополитен полностью получил от Трансмашхолдинга 40 новых вагонов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.12.2021
Тошкент метрополитени Россиянинг "Метровагонмаш" заводидан яна 14та таркиб харид қилишни режалаштирган.
ТОШКЕНТ, 27 дек - Sputnik. Тошкент метрополитени янги йилда Россиянинг "Метровагонмаш" корхонасидан яна 14та таркиб харид қилишни режалаштирган. Бу ҳақида компания матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Хабарда айтилишига кўра, Тошкентда метрополитенида 2021 йилда йўловчилар сони сезиларли даражада ошган. Хусусан, 2020 йил ҳисобида "Тошкент метрополитени"да кунлик йўловчи ташиш ўрта ҳисобда 250-300 мингни ташкил этган бўлса ҳозирги кунга келиб 380-420 минг йўловчини ташкил этмоқда.
Ушбу муносабат билан, Тошкент метрополитени йўловчилар сони кўп бўлган вақтларда поездлар қатнови оралиқ интервалини қисқартирган. Хусусан:
"Чилонзор" йўналишида - 3 дақиқагача;
"Ўзбекистон" йўналишида - 4 дақиқагача;
"Юнусобод" йўналишида - 7 дақиқагача.
Ундан ташқари, ўтган давр мобайнида Россия Федерациясининг "Метровагонмаш" корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 91,3 миллион Евро бўлган 60 та вагондан иборат 15 та замонавий ҳаракат таркиби олиб келинган эди.
Россия поездларини Ўзбекистонга етказиб бериш "ВЭБ.РФ" Россия давлат корпорцияси ва Росэксимбанкнинг кредитлари ва Ўзбекистон давлат бюджети маблағлари асосида амалга оширлмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала