Инфографика

Янги йил арчасини чиройли безатиш сирлари

Чироқлар гирляндасини биринчи босқичда қўшинг. Ўшанда чироқ нури ўйинчоқларга орқа томондан тушиб туради ва уларни чиройли ёритади.
ТОШКЕНТ, 24 дек - Sputnik. Янги йилни чиройли арча билан ўтказиш учун уни безаш сирларини билиш керак.
Чиройли Янги йил муҳитини яратиш учун арча безакларига йилтиллаб ёниб-ўчиб турган гирляндани албатта қўшинг. Чироқлар гирляндасини биринчи босқичда қўшинг. Ўшанда чироқ нури ўйинчоқларга орқа томондан тушиб туради ва уларни чиройли ёритади.
Иккинчи босқичдаб асосий ўйинчоқлар рангини танлаш керак бўлади. Биз сиз учун энг бир-бирига мос келадиган рангларни танладик:
Кўк, мовий, кумушранг
Қизил, жигарранг, олтинранг
Кўк, кумушранг
Кумушранг, олтинранг, мовийранг
Қизил, олтинранг
Яшил, кумушранг
Кейинги босқичда – бошқа ўйинчоқларга мос келмайдиган йирик ўйинчоқларни қўшинг. Ана шунда кўп йил олдин сотиб олинган ўйинчоқлар ҳам умумий манзарага мос тушади. Диққатни жалб қиладиган тасма, бантик ва бошқа элементларни қўшинг. Асосийси - ушбу ўйинчоқларда битта асосий ранг такрорланиб турса яхши.
Сўнгги босқич – Арча учини безатинг ва унинг остига совғаларни жойлаштиринг.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала