Жамият

Янги йилдаги энг ёқимсиз корпоратив совғалар

© Sputnik / Владимир Астапкович / Фотобанкка ўтишОтправка подарков миротворцам в Нагорный Карабах
Отправка подарков миротворцам в Нагорный Карабах - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.12.2021
Мутахассислар этикет бўйича Янги йилда мижоз ва ҳамкорларга бериш тавсия этилмайдиган туҳфалар номларини келтириб ўтишди.
Янги йилда ҳамкорларга қандай совғалар бериш мумкин? Бу ҳар йили компаниялар учун яхшигина бошоғриқ. Ва ҳар йили байрамдан сўнг столларда кераксиз канцелярия буюмлари ва бефойда совғалар йиғилиб қолади. Янги йилда ҳамкорларга қандай совғалар бериш мумкин эмаслиги ҳақида этикет бўйича экспертлар РИА Новостига сўзлаб берди.
Татьяна Баранованинг фикрича, ҳамкорларга корпортив логотип туширилган маска, қўлқоп ва антисептик туҳфа қилиш керак эмас, чунки энди пандемия- эски мавзу.
“Ўтган йили кўп компаниялар мижоз ва ҳамкорларига кун тартибида бўлган мавзуларда: ниқоблар, қўлқоплар, антисептиклар- бренд ёки махсус тайёрланган ҳимоя воситалари ёки шунга ўхшаш совғалар беришди. Бу йил эса пандемия мавзуси эскирган, ҳатто баъзилар учун зерикарли бўлиши мумкин. Яхшиси, ўзига хос совғалар берган маъқул” дейди у.
Баранованинг сўзларига кўра, атир, косметика, озиқ-овқат маҳсулотлари, аксессуарлар ёки спорт машғулотлари учун тренажерлар каби совғаларни ҳар хил тушуниш мумкин.
“Агар биз совға бераётган инсонни яхши билмасак, унинг нимани афзал кўришини ҳам билмаймиз. Сувенирлар, блокнотлар ёки корпоратив логотип туширилган арча безакларини совға сифатида бермаган маъқул, катта эҳтимол билан мижоз ва ҳамкорлар улардан фойдаланишмайди” дейди Баранова.
Унинг фикрига миллий этикет ва протокол экспертлари ассосиацияси раҳбари Альбина Холгова ҳам қўшилади. У Янги йилда ҳамкорларга шахсий гигиена воситаларини совға қилмасликни маслаҳат берди.
“Шунингдек, совғали сертификатлар улашиш ҳам яхши ғоя эмас. Бир вақтлар ижтимоий тармоқларда сўровнома ўтказганимда, кўпчилик совға сифатида сертификат олишни хоҳлашларини айтган. Совға беришнинг асл мақсади- ажаблаштириш ва хурсанд қилишдир. Сертификат берганимизда ажаблантира олмаймиз, балки маълум бир дўкондан сотиб олишга мажбур қиламиз. Агар ўша дўконда биз хоҳлайдиган нарсалар бўлмасачи?” дея тушунтирди мутахассис
Бундан ташқари, этикетга кўра, янги йил совғаси сифатида машҳур бренд соати нусхаси, бўйинбоғ ёки бабочка, кийим-кечак туҳфа қилиш ҳам мумкин эмас.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала