2022 йилда Ўзбекистон иқтисодиётини нима кутмоқда - видео

Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 2020-2021-йилларда бошланган лойиҳалар келгусида республика иқтисодиётига қандай таъсир кўрсатади? МДҲ Ижроия қўмитаси вакили, иқтисодчи Михаил Мискин Sputnik Ўзбекистон мухбири билан суҳбатда ўз прогнозини билдирди.
Ўзбекистон пандемия билан кураш давом этишига қарамай, фаоллик билан коронаинқирозидан тикланмоқда. МДҲ давлатлари орасида республика ўзаро ва ташқи савдода ЯИМнинг энг юқори ўсиш суръатларини кўрсатмоқда.
МДҲ Ижроия қўмитасининг Иқтисодий ҳамкорлик департаменти директори Михаил Мискин Sputnik Ўзбекистон мухбири билан суҳбатда шу ҳақда сўзлаб берди.
"2015 йилгача Ўзбекистон ЯИМ ўсиш суръати қарийб 7-9 %га етганди. 2020 йилда ЯИМ ўсиш суръати 1,6 фоизни ташкил этди - бу пандемиянинг таъсири. Лекин 2021 йилнинг тўққиз ойида ўсиш суръати деярли 7 %га етди. Тасаввур қилинг, мамлакат вазиятни қанчалик тез ва самарали енгди” -
Михаил Мискин
МДҲ Ижроия қўмитасининг Иқтисодий ҳамкорлик департаменти директори
Экспертнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон пандемиянинг бизнесга таъсирини кўп жиҳатдан республикада бир неча йил аввал бошлаган лойиҳалар туфайли тезда енгди.
"2020 йилда Ўзбекистон биринчи марта МДҲга раислик қилди. Бу республиканинг Ҳамдўстлик мамлакатлари билан ўзаро ҳамкорлиги доирасини кенгайтирди", - дейди Михаил Мискин.
Оғир йил бўлишига қарамай, Ўзбекистон юздан ортиқ тадбирлар ўтказишга, мингдан ортиқ масалаларни ҳал этишга, 70 тага яқин давлатлараро ҳужжатларни қабул қилишга муваффақ бўлди, деб таъкидлади эксперт.
“Йил мураккаб бўлди, аммо муносабатлар ривожи жиҳатидан қизиқарли бўлди, - дейди эксперт. - Мамлакат қишлоқ хўжалиги, саноат ишлаб чиқариши, савдо-сотиқ, жумладан, МДҲ давлатлари билан ҳамкорликни ривожлантириш йўлида бормоқда ва бу кўрсаткичлар ўсиб боришидан далолат беради".
Охирги беш йилда Ўзбекистон экспорти 25 %га ўсди. Саноат ишлаб чиқаришининг ўсиш суръати ҳар йили 6-14% ни ташкил этди, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳам барқарор ўсиб бормоқда, деб таъкидлайди Мискин.

“Буларни барчаси Ўзбекистоннинг тўғри, самарали иқтисодий сиёсатини тавсифлайди”, — деб хулоса қилади эксперт.

Республика иқтисодиёти тикланаётганини ҳисобга олганда, Ўзбекистонда 2022 йилда инфляция даражаси ўтган йиллар даражасидан ошмайди, деб ҳисоблайди мутахассис.
Интервьюни тўлиқ Sputnik Ўзбекистон YouTube-каналида кўришингиз мумкин.
Янгиликлар лентаси
0