Британияликлар Украинадан қочишга ҳозирланишмоқда

© Sputnik / Stringer / Медиабанкка ўтишВоеннослужащие во время совместных учений Украины и стран НАТО Rapid Trident-2021
Военнослужащие во время совместных учений Украины и стран НАТО Rapid Trident-2021  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.12.2021
Oбуна бўлиш
Буюк Британия ҳарбийлари, вазият шуни тақозо қилса, Украинадан “жуфтакни ростлашга” шайлар.
Эвакуация режалари ҳақида Англиянинг “Daily Express” нашри барчани унинг аскарлари украин ҳудудида руслар билан жанг қилмаслигига ишонтирган Буюк Британия мудофаа вазири Бен Уоллесга таянган ҳолда хабар қилди. Вазир бунинг “бўлиш эҳтимоли ғоят кам” эканини айтган. Газета маълумотларига кўра, аксарият британияликлар Яворов шаҳри ҳудудида жойлашган ва у ердан Польшагача бир қадам. Агар “Россия билан уруш бошлангудек бўлса”, уларни ўша ёққа эвакуация қилишмоқчи.
Украинадаги Британия ҳарбийлари сони ҳақида аниқ маълумот йўқ. Британия мудофаа вазирлиги сайтида қуйидагилар ёзилган: “Британия армияси, <…> дала ва тиббиёт тайёргарликларидан бошлаб снайпер, зиҳрли техника ва артиллерия курашига оид курсларгача, украин қуролли кучларини машқ қилдириб, Украинага ёрдам бермоқда”.
У ерга, дала инструкторларидан ташқари, кибертаҳдиднинг олдини олиш бўйича (бир вақтнинг ўзида яратиш бўйича ҳам) мутахассислар юборилгани маълум. Донецк халқ республикаси (ДХР) разведкаси маълумотларига кўра, Донбасснинг Киевнинг назорати остида қисмида ҳозир кимё қуроли бўйича Британия мутахассислари гуруҳи бўлиб турибди. ДХР душман заҳарли моддалар билан ҳужум қилишга тайёрланаётгани ҳақида хулоса чиқарган.
2018 йилда Украина ҳудудида Олийҳазратлари армиясининг 77-гибрид бригадаси ҳарбий хизматчилари фаолият юритаётгани ҳақидаги хабар пайдо бўлганди. Бригада “янги уруш ва можаролар чақириқларига барча имкониятларни бир бутун” қилиш учун тузилгани айтилган. Чунки жанг майдонидаги хатти-ҳаракатлар ҳамиша ҳам фақат зўравонликни талаб қилмайди, бошқача қилиб айтганда, ахборот урушини олиб бориш учун.
Россиянинг Ғарбга ультиматуми: у қабул қилинмаса нима бўлади?
Сўнггиси, айниқса, “Россия томонидан ҳарбий таҳдид” бўрттирилаётган вақтда Лондон учун алоҳида аҳамиятга эга. 2015 йилда бўлгани каби Украина учун ҳарбий катерларни қуриш ёки у ерга эски “Самсон” БТРларини жўнатилгандан кўра муҳимроқ аҳамиятли.
Кун ора Британия нашрларида “Украинага ҳужум қилишга тайёрланаётган” Россия ҳақидаги хабарлар чоп қилиниб турибди.
Агар бунга баҳона бўлмаса, Британиянинг хавфсизлик масалалари бўйича вазири Дэмиан Ҳайднсдек ҳаракат қилиш мумкин: У шунчаки Россияни Хитой, Эрон ва Шимолий Корея билан бир қаторда Буюк Британия учун энг хавфли мамлакатлар рўйхатига киритди: “Улар ахборот операцияларини ўтказишлари мумкин ва ўтказишяпти ва уларда турли йўллар билан қатнашишяпти”.
Бу борадаги Лондоннинг ўзининг ғайратли ҳаракатлари ҳақида вазир лом-мим демади. У мақтангулик нарсалар ҳам эди-ку.
Россия ва АҚШ ўртасидаги музокаралар арафасида Англияда ўта ғайрат билан “айёр” Кремль тимсолини яратишмоқда. Асосий вазифа – НАТО ва Россия ўрталаридаги муносабатларда рўй бераётган нарсаларнинг холис баҳосига йўл қўймаслик.
НАТО “Россия режими” билан Эстонияда танк жангига киришди
Россия учун хавфсизлик кафолатларини талаб қилаётиб, Владимир Путин аниқ позицияни билдирди. “Россия ўз чегараларида бегона гуруҳларни кўришни истамайди. Бу тушуниш унчалик қийин эмас. Тасаввур қилинг, агар Хитой Канада билан иттифоқ тузса, нима бўлган бўларди? Қудратли давлатлар бунга чидамайди” – Бостон университети профессори Жошуа Шифринсон Путиннинг талабларини адолатли деб ҳисоблайди. Қўшимча қилиш жоизки, гап Россияга нисбатан олдиндан адоватли бўлган НАТО ва Украина билан боғлиқ альянс ҳақида бормоқда.
Бутун Ғарб позицияси – ошкора нарсани ҳар қандай йўл билан бўлсада, тан олмаслик. “НАТО мамлакатлари орқали (Украинага) қурол-яроқ етказиб бериш йўлларини очиш устувор бўлиши шарт <…>. Украина Европа хавфсизлигини асосий масаласи экани ва иттифоқчилар Россия билан қўшма иқтисодий лойиҳалардан, масалан, “Шимолий оқим-2”дан бош тортишга тайёрлигини аниқ белгилаб олмоқ зарур”, - дея ёзади Британиянинг “Chatham House” таҳлилий маркази ходими Орыся Луцевич, украиналикларнинг жанг қилишга шайлиги хусусида мулоҳаза юритаётиб. – Украинани қўлларида қурол билан ҳимоя қилишга тайёрликларини унинг 60 фоиз фуқароси билдирган”.
Аввалига Лондоннинг, кейин Нью-Йоркнинг “Таймс”и “Россия ҳужуми тақдирида” партизан урушини олиб бориш учун Киев яқинида машқ қилаётган Украинанинг захирадаги аскарларини борасида ўхшаш мақолалар чоп қилди. “Қанчалик кўп тобут жўнатсак, руслар шунчалик чуқур ўйлашади”, - дея улар Британия ва Америкадаги ўқувчилар билан ўз орзулари билан бўлишишган.
Россия ТИВ НАТО билан хавфсизлик бўйича музокараларнинг асосий масалаларини маълум қилди
“Партизанларнинг” жанговар шайлиги Лондон эксперти Луцевичникига қараганда Нью-Йорк нашрида анча паст баҳоланган: “Украина учун” уруш қилишга 60 эмас, 24 фоиз киши тайёр. Бундай мос келмаслик тадқиқотнинг холислиги юзасидан қатор саволларни келтириб чиқаради, агарда у ҳақиқатдан ҳам ўтказилган бўлса. Ғарб матбуотида украинлар ўрнига улар буни хоҳлашадими ёки йўқми деган саволларга ўзлари жавоб берган ҳолда уларни пиёда сифатида йўрғалатишмоқда.
“Араб” баҳори айлантирилган йилларда шунга ўхшаш нарсалар содир бўлганди. Ўшанда ҳам режимларнинг қаттиққўллиги ва жасур қаршилик кўрсатишлар ҳақида ёзиб, кейин қурбонлари сони санаш ва улар хунини “золим ва мустабидлар” бўйнига илиш учун ошкорга иғволарни дастаклашганди. Ва уларни шубҳасиз жазолаш зарур деб жар солишганди.
Путин Украина янги ҳарбий операцияни тайёрлаётган бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди
Афғонистонда дакки еб, НАТО иттифоқчилари ўз шаклларини ўзгартириб олишди: маълум бўлишича, улар шунчаки “дунёнинг бошқа қисмларидаги ҳаракатлар учун кучларни озод қилишган”. Кобулдан қочишни давлат котиби Энтони Блинкин шундай тушунтирди.
Энди айнан қаерда “ҳаракат қилишмоқчи”, у буни очиқламади. Аммо Афғонистондаги муваффақиятсизлик ўз изини қолдирмай кетмади: “Путиннинг Украинага бостириб кириши” атрофидаги васвасани бўрттириб, британиялик ҳарбий бошлиқлар у ердан қочишга тайёрликларини билдиришди.
Узоқни ўйлаб қилинган иш. Яна нима ҳам дейиш мумкин.
Янгиликлар лентаси
0