Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг вазифалари белгиланди

© Sputnik / Владимир ФедоренкоПапка с документами
Папка с документами - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.12.2021
Oбуна бўлиш
Республикада тадбиркорликни ва маҳаллаларни иқтисодий ривожлантириш борасида ягона давлат сиёсатини юритиш Агентликнинг асосий вазифалари биридир.
ТОШКЕНТ, 28 дек – Sputnik. “Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” президент қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари – Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори лавозими киритилди.
Агентликнинг асосий вазифалари этиб, жумладан, қуйидагилар белгиланди:
республикада тадбиркорликни ва маҳаллаларни иқтисодий ривожлантириш борасида ягона давлат сиёсатини юритиш;
маҳаллабай ишлашнинг вертикал тизими асосида аҳолининг даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш ва ўқитиш ҳамда ўзини ўзи банд қилиш фаолиятига йўналтириш;
ваколатли давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчиларининг фаолиятини мувофиқлаштириш.
Қарор билан Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги таркибига ўтказилди.
Агентлик таркибида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси ташкил этилди.
Мавзуга оид:
Ёш тадбиркорларга 540 млн сўмгача кредитлар ажратилади
Томорқа ер эгаларига кредит ажратилади
Бизнесни рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини берганлик учун йиғим камайтирилди
Янгиликлар лентаси
0