Кабул, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Афғонистонда вазият кескинлашуви
АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетишини эълон қилгач, толиблар мамлакатнинг деярли барча ҳудудлари ўз хатти-ҳаракатларини фаоллаштирди. Улар кундан-кунга янги туманларни ўз назоратига остига олди. Вазият Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадош ҳудудларида кескинлашди.

Мальгинов: Москва ва Тошкент Афғонистондаги вазият сабаб ҳарбий алоқаларни фаоллаштирди

© Sputnik / Sputnik / Рамиз БахтияровУзбекско-российские учения в Термезе
Узбекско-российские учения в Термезе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.12.2021
Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси икки мамлакатнинг афғон можаросини тартибга солишдаги позициялари ўхшаш эканини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 28 дек – Sputnik. Россия ва Ўзбекистон мудофаа идораларининг алоқалари Афғонистондаги вазият кескинлаши ортидан фаоллашди. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгинов маълум қилди.
“Мамлакатларимизнинг афғон можаросини тартибга солишдаги позициялари ўхшаш. “Ислом давлати”*, бошқа террорчилик гуруҳлари ўз фаолиятларини тўхтатишмаяпти, наркотик ишлаб чиқариш ва контрабандаси муаммоси ҳам долзарблигича қолмоқда. Шу боис мудофаа идораларининг мунтазам алоқалари ўта муҳим”, - деди Мальгинов 2021 йил якунларига бағишланган матбуот анжуманида.
Элчи апрель ойида Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Ўзбекистонга ташриф буюргани ва унинг доирасида икки мамлакат ўртасида ҳарбий соҳада 2021-2025 йилларга мўлжалланган стратегик шериклик дастури имзоланганини эслатди.
Мальгинов икки давлат ҳарбий хизматчилари Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларидаги ўзбек-рус машғулотларида ўзаро тажриба ва малака билан алмашишганини қайд этди.

Толибларнинг Афғонистон ҳукуматини эгаллаб олиши

Август ойи ўрталарида "Толибон"** аъзолари мамлакат пойтахти Кобулга бостириб кириб, президент саройини эгаллаб олишди.
31 августга ўтар кечаси АҚШ ҳарбийлари Кобул аэропортини батамом тарк этишди ва бу билан Афғонистондаги қарийб 20 йиллик америка кампанияси ўз якунига етди.
Толиблар Афғонистоннинг муваққат ҳукумати таркибини эълон қилди.
Муваққат ҳукуматни "Толибон"* биринчи бор ҳукумат тепасига келганида ТИВ раҳбари курсисини эгаллаган ва ҳозирга қадар БМТ санкциялари остида қолиб келаётган Муҳаммад Ҳасан Охунд бошқариши маълум бўлди.
* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти
** Ташкилот террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала