Ўзбекистон ўз пахтасини қайта ишлаш учун етарлича қувват яратди

© Sputnik / Дмитрий Виноградов / Медиабанкка ўтишТекстильные фабрики Uztex Chirchik и Eurotex Global в Узбекистане
Текстильные фабрики Uztex Chirchik и Eurotex Global в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.12.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон сўнгги йилларда тўқимачилик саноатини илдам ривожлантириб бормоқда. Бунинг натижасида республика пахта хом-ашёси экспортчисидан, тайёр ва ярим-тайёр маҳсулот экспортчисига айланди.
ТОШКЕНТ, 28 дек – Sputnik. Ўзбекистон ўз ҳудудида етиштирилаётган пахтани тўлиқ қайта ишлаш учун етарли қувват яратилди – деб хабар қилмоқда “Ўзтўқимачиликсаноат”, ўз фаолиятининг йиллик сарҳисобига бағишланган матбуот анжуманида. Sputnik мухбири хабарига асосан.
“Ўзбекистон йиллар давомида пахта ресурс марказига айланиб келганди, бугунги кунда биз ўзимизда етиштирилган 3.0 млн.тоннадан ошиқ пахтани 100% қайта ишлаш қувватларини яратдик ва қўшни давлатлардан пахта толасини импорт қила бошладик”, - дейилган хабарда.
Хабарда айтилишига кўра, сўнгги 4 йилда республика тўқимачилик саноатида 8 мингга яқин корхоналар ташкил қилинган, 501 мингдан ортиқ иш ўринлари яратилган. Айни дамда у ерда асосан аёллар ва ёшлар ишламоқда.
Шунингдек, тўқимачилик соҳасига сўнгги йил давомида соҳага 21 та лойиҳа бўйича 232,9 млн. доллар миқдорида инвестициялар киритилди, ундан 150,6 млн.доллари- тўғридан-тўғри хорижий инвестициялардир.
Маълум бўлишича, 2021 йилда Ўзбекистон тўқимачилик саноати томонидан 1 миллиондан ортиқ пахта толаси қайта ишланган, пахта хом-ашёси экспорти эса сўнгги йилларда кескин камайган.
Йил якунига кўра, Ўзбекистон тўқимачилик корхоналарининг экспортининг умумий қиймати 3, 035 миллиард долларни ташкил қилди. Бу 2020 йилга нисбатан 162,4 %га кўп. Экспорт таркибида 55,4 % - ип калава бўлса, 44,6 % - қўшилган қиймати юқори бўлган тайёр маҳсулотлар ташкил қилган.
Экспорт жуғрофиясида – 70та давлат бор бўлсада, экспортнинг учдан бир қисми - Россияга тўғри келмоқда. Тўқимачилик саноати маҳсулотлари экспортининг катта қисми 32%– Россияга ($950 млн) тўғри келмоқда. Шунингдек 22% - Хитой ($630 млн.), 16% - Туркия (460 млн. $) ва 13% - Қирғизистонга (385 млн$) ҳам экспорт қилинмоқда.
Шу билан бирга Ўзбекистон Европа, АҚШ ва Африка бозорларига ҳам ўз тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилишга жиддий киришган. Ушбу мақсадда республикада керакли сифат ва экологик стандартлар жорий этилмоқда.
Келажак учун
Ўзбекистон тўқимачилиқ салоҳиятини ошириш мақсадида "Ўзтўқимачиликсаноат”келгусида соҳа учун малакали кадрлар тайёрлаш масаласини – энг муҳим вазифалардан бири деб билади.
Ушбу мақсадда хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда. Тошкент тўқимачилик ва енгил саноати институти (ТТЕСИ) хамда А.Н.Косигин номидаги Россия давлат университетининг кўп йиллардан буён ҳамкорликда ишлаб келмоқда ва ҳозирги кунда Ўзбекистонда ушбу олийгоҳнинг филиали очилган.
Ундан ташқари Франциянинг “Париж мода ва дизайн” модалар академияси, Россиянинг Иваново давлат политехника университети, Кострома давлат университетлари билан ҳамкорликдаги Ўзбекистон-Россия қўшма “Тўқимачилик ва матбаа технологиялар” факультетлари билан хамкорликда қўшма факультети очилган.
Янгиликлар лентаси
0