Жамият

Ўзбекистонда тўққиз ой ичида ковид билан касалланишнинг энг паст кўрсаткичи қайд этилди

© Sputnik / Денис Абрамов / Фотобанкка ўтишТестирование
Тестирование - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.12.2021
Мамлакатда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 198 487 нафарга етган.
ТОШКЕНТ, 28 дек – Sputnik. Ўзбекистонда 27 декабрь куни 100 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, бу 15 мартдан буён энг паст кўрсаткичдир, ўшанда 65 кишида ковид аниқланган эди.
Мамлакатда пандемия бошлангандан буён коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 198 487 нафарга етган. Шулардан 195 520 нафари тузалиб кетган. Соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, кеча 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1484 нафарга етган.
Ўзбекистон ва Россия юқумли касалликларга қарши курашишга оид битим ишлаб чиқмоқда
Сўнгги маълумотларга кўра, республикада жами 38,6 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилган. Эмланиши керак бўлган фуқароларнинг 87,4 фоизи (18,7 миллион) биринчи дозани олишга улгурган. 61,8 фоиз (6,6 миллион) аҳоли тўлиқ босқичларда эмланган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала