Жамият

Ўзбекистонлик собиқ футболчи Николай Ширшов вафот этди

Свечка. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.12.2021
Ширшов 1996-2005-йиллар мобайнида миллий терма жамоа сафида ўйнаган.
ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ футболчиси Николай Ширшов 47 ёшида вафот этди.
Николай Ширшов 1974 йилнинг 22 июнида Тошкент шаҳрида туғилган. Фаолиятини Тошкент вилоятининг "Сверловец" (1991 йил) клубида бошлаган Ширшов кейинчалик "Трактор" ва "Пахтакор" сафида тўп суради. У "шерлар" таркибида (1992-1999) 159 та расмий ўйинда майдонга тушиб, 16 та голга муаллиф қилган. Кейинчалик футболчи 5 йил давомида (2000—2005) "Ростов" шарафини ҳимоя қилган.
Ширшов Россиянинг "СКА", "Батайск-2007", "Таганрог", "МИТОС" ва "ТПФ" клубларида ҳам ўйнаган. Николай 2013 йилда футболчилик фаолиятини якунлаганди.
Николай Ширшов 1996-2005-йиллар мобайнида миллий терма жамоа сафида ўйнаган. У 1996 йил 19-ноябр куни БААга қарши ўртоқлик учрашувида (4:2) дебют қилган. Термадаги фаолияти давомида 63 та ўйин ўтказиб, 13 та гол киритган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала