Россия

Россия МДҲ мамлакатларига коронавирус геномини ўрганишда ёрдам беради – Путин

© Sputnik / POOL / Фотобанкка ўтишПрезидент РФ Владимир Путин
Президент РФ Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.12.2021
Россия президенти мамлакат бундан кейин ҳам МДҲ мамлакатларига коронавирус геномини ўрганишда ёрдам беришини айтди.
ТОШКЕНТ, 28 дек – Sputnik. Россия бундан кейин ҳам Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига (МДҲ) аъзо мамлакатларга коронавирус геномини ўрганишда ёрдам беради. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Санкт-Петербургда бўлиб ўтаётган МДҲнинг норасмий саммитида маълум қилди.
“Биз бу йўналишда, шубҳасиз, олдинга ҳаракат қиламиз”, - деди Путин Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов таклифига жавобан.
Саммитда Гурбангули Бердимуҳамедов Россия бундан кейин ҳам МДҲ мамлакатларига ёрдам берса яхши бўлган бўлишини қайд этди.
Ўзбекистон ва Курчатов институти олимлари биргаликда қандай тадқиқотларни амалга оширади
Россия коронавирус пандемияси бошланиши билан МДҲ давлатларига биринчилардан бўлиб унга унга қарши курашишда ёрдам қўлини чўзган эди. Аввалига Россия коронавирусни аниқлайдиган тест-тизимларини юборди. Кейин тиббий асбоб-ускуналар ва дори-дармонлар билан ҳам таъминлади. Бундан ташқари, россиялик шифокорлар МДҲдан бўлган ҳамкасблари билан ковид беморларини даволашдаги тажрибалари билан ўртоқлашишди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала