Россия

Россия Ўзбекистонда яшаётган юзлаб ватандошларга ёрдам берди

CC0 / Unsplash / Micheile Henderson / Пожилые люди
Пожилые люди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.12.2021
Россия элчихонаси ва Мудофаа вазирлиги Ўзбекистонда яшаётган ватандошларга, Иккинчи жаҳон уруши ветеранларига ҳамда Афғонистон уруши ветеранларига моддий ёрдам кўрсатмоқда.
ТОШКЕНТ, 28 дек - Sputnik. Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси 2021 йилда 800га яқин ватандошларга моддий ёрдам кўрсатди. Бу ҳақида Россиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Олег Мальгинов маълум қилди.
Мальгинов айтишига кўра, Ўзбекистонда яшаётган ватандошларга Россия элчихонаси фаол ёрдам бериб келмоқда. Хусусан, 2021 йилда 800га яқин кишига моддий ёрдам кўрсатилган.
Дипломат айтишиг кўра, ушбу ёрдам анъанавий "яхши ишлар декадаси" дастури доирасида ва Мудофаа вазирлиги йўналиши бўйича - асосан Иккинчи жаҳон уруши ветеранларига ҳамда Афғонистонда хизмат қилганларга ва инвалидларга кўрсатилмоқда.
Мальгинов айтишига кўра, Россия элчихонаси ушбу йил давомида Ўзбекистонда рус тилини тарғиб қилиш мақсадида 60га яқин тадбирлар ўтказган. Улар орасида фестиваллар, рус тили ҳафталиги, конференция, семинар, давра суҳбатлари ва онлайн тадбирлар бор.
"Рус тили халқаримиз орасида маданий алоқаларни ривожлантириш учун улкан салоҳиятга эга. Шу сабабли ҳам элчихона ва Россотрудничествонинг ваколатхонаси Ўзбекистонда рус тилини сақлаб қолиш ва ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда", - деди Россия элчиси.
Маълумот учун, сўнгги йилларда Ўзбекистонда рус тилида сўзлашадиган аҳоли сони кескин камайиши кузатилмаяпти. Хусусан 2017-2020 йилларда Ўзбекистонда русийзабон фуқаролар сони 1,3%га камайган ва 720,3 кишини ташкил қилади. Ваҳоланки 1991- 2011 йиллар орасида ана шундай аҳоли миқдори 1,9 баравар камайиб кетган эди. Бунга асосий сабаб - СССР тарқалиб кетиши ва кишиларнинг ўз қариндошлари билан алоқаларини сақлаб қолиш истаги бўлган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала