Россия

СССР тарқалган кун Россияда расман Хотира кунига айланиши мумкин

© Sputnik / Поляков Александр / Фотобанкка ўтишМитинг на Калужской площади в Москве
Митинг на Калужской площади в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.12.2021
Бу биз учун тарихий сабоқ бўлиши керак - Россияда СССР тарқалган куни Хотира куни сифатида эслаб қолиш таклиф қилинди.
ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Россия Федерациясининг расмий календарида яна бир хотира куни пайдо бўлиши мумкин.
Давлат Думаси вице-спикери Борис Чернышов (ЛДПР партиясидан) 26 декабрь СССР тарқалган кунни - расман Хотира куни сифатида белгиловчи қонун лойиҳасини муҳокамага киритди.
Sputnik мухбирига берган интервьюсида Чернышов СССРнинг тугатилиши - қандай катта трагедияга олиб келгани ҳақида айтиб берди.
"Ўша вақтдаги Совет Иттифоқи раҳбарияти катта жиноят, ўз аҳолисига нисбатан сотқинлик қилди. Уларнинг масъулиятсизлиги туфайли миллионлаб кишилар ўз ишини йўқотди, миллатчилик кучайди, миллионлаб аҳоли ўз уй жойларини ташлаб кетишга мажбур бўлди, ҳудудий яхлитлик йўқолди, миграция кучайди", - дейди депутат.
Агар биз ўз давлатимизга чуқур ўйламасдан, енгилтак муносабатда бўлсак ҳаммасини бир зумда йўқотишимиз мумкин.
Биз ўз тарихимизнинг нафақат шонли варақларини, балким оғир кечган дамларини ҳам унутмаслигимиз керак. Биз ушбу сабоқни бир умурга эслаб қолишимиз керак. Беш 10, 20 ёки 30 йилдан сўнг давлат бошига ким келиши номаълум. Ахир Россия Империяси ёки Совет Иттифоқи бир зумда тарқалиб кетишини ҳеч ким тасаввур ҳам қила олмас эди-ку? шуни учун ушбу сабоқни - бир умрга уқиб олиш керак", - деди Борис Чернышов.
Маълумот учун, расмий равишда СССР "Беловеж келишувлари" имзоланган кун - 1991 йилнинг 8 декабрда ўз фаолиятини тўхтатди, аммо 25 декабргача республикалар раҳбарлари қуролли кучларни тақсимлаш тўғрисида келишиб олдилар ва бошқа мураккаб масалаларни муҳокама қилдилар. Якуний қарорларга келгач, Михаил Горбачёв “ядро тугмаси”ни топширди ва Марказий телевидение орқали халққа хайрлашув нутқи билан чиқди. 1991 йил 25 декабрь куни Москва вақти билан соат 19.35да Кремл қуббасидан СССР байроғи туширилди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала