Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургга етиб келди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев прибыл в Санкт-Петербург
Шавкат Мирзиёев прибыл в Санкт-Петербург - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.12.2021
МДҲ давлат раҳбарларининг норасмий учрашуви кун тартиби белгиланмаган ва у эркин муҳокама форматида бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 28 дек - Sputnik. Санкт-Петербургнинг Пулково аэропортида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни Ленинград вилояти губернатори Александр Дрозденко ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидентский кортеж в Санкт-Петербурге
Президентский кортеж в Санкт-Петербурге - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.12.2021
Президентский кортеж в Санкт-Петербурге
Ўзбекистон президенти 28 декабрь куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг норасмий саммитида иштирок этиш ташриф буюрган.
Маълумот учун, Россия президенти Владимир Путин ташаббусига асосан амалга оширилаётган МДҲ етакчиларининг норасмий учрашувида Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Озарбайжон, Беларусь, Туркманистон ва Россия президентлари, Арманистон бош вазири, Қозоғистон биринчи президенти Нурсултан Назарбаевлар иштирок этишади.
Анъанага мувофиқ МДҲ раҳбарларининг норасмий учрашуви йил охирида бўлиб ўтади. Учрашув кун тартиби белгиланмаган ва у эркин муҳокама форматида бўлиб ўтади.
Айтиш жоизки бу пандемия бошланганидан сўнг амалга оширилган МДҲ давлат раҳбарларининг биринчи офлайн учрашуви бўлади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала