Тошкентдаги қурилиш майдонида 2та артиллерия снаряди топилди - фото

© Sputnik / Егор ЕремовЛопата
Лопата - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.12.2021
Oбуна бўлиш
Яккасарой туманидаги ўқув машғулотларига мўлжалланган ўқ-дорилар топилди.
ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Яккасарой туманидаги қурилишда ўқув машғулотларига мўлжалланган ўқ-дорилар топилди. Интернетда қурилаётган объектда 2та артиллерия аслаҳаси топилгани тўғрисидаги видео тарқамоқда.
“2021 йил 27 декабр куни 102 рақамига 26 ёшли қашқадарёлик Шуҳрат Т.дан хабар келиб тушди: унинг гапига кўра, у таниши 29 ёшли Алиакбар М. билан биргаликда Яккасарой туманида қурилаётган объект ҳудудида шубҳали, артиллерия аслаҳаларига ўхшаш занглаган буюмлар топди. У тезкор хизматларга хабар берди.
Манзилга Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари ИИВнинг махсус мутахассислари билан биргаликда етиб келди. Текширув ўтказилгач, топилган буюмлар ўқув машғулотлари давомида фойдаланишга мўлжалланган иккита 115 мм.лик ўқув снаряди ва иккита 82 мм.лик ўқув миномёти эканлиги маълум бўлди.
Ҳолат бўйича ўрганиш ишлари давом этмоқда,” – дейилган ИИББ хабарида.
Янгиликлар лентаси
0