Янги йил арафасида қўшимча поезд ва самолётлар қўйилади

© Министерство транспорта УзбекистанаМежду Карши и Самаркандом запустят высокоскоростной поезд Afrosiyob
Между Карши и Самаркандом запустят высокоскоростной поезд Afrosiyob - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.12.2021
Oбуна бўлиш
Янги йил байрами арафасида аҳолининг республика ичида шаҳарлараро қатновларга бўлга эҳтиёжини қондириш мақсадида Транспорт вазирлиги 10дан ортиқ қўшимча парвозлар, темир йўл ва автобус қатновлари ташкил қилди.
ТОШКЕНТ, 28 дек - Sputnik. Янги йил байрами арафасида йўловчилар оқими ортиши муносабати билан қўшимча поезд ва самолётлар қўйилади. Бу ҳақида Транспорт вазирлиги хабар қилмоқда.

Авиақатновлар

Амалдаги мунтазам қатновлардан ташқари жорий йилнинг 27 декабридан 30 декабригача Uzbekistan airways авиакомпанияси томонидан:
Тошкент – Нукус, Тошкент – Бухоро йўналишларида иккитадан,
Тошкент – Қарши, Тошкент – Наманган, Тошкент – Термиз - биттадан,
Тошкент – Урганч йўналишида эса қўшимча учта рейс амалга оширилади.
Натижада ҳафтасига қўшимча қатновлар сони жами 10 тани ташкил этмоқда.
Бундан ташқари Тошкент – Нукус, Тошкент – Бухоро ва Тошкент – Урганч йўналишларида 7 та парвозга 150 ўриндиқли А 320 русумли ҳаво кемалари Boeing 757 (184 ўриндиқли) ва Boeing 767 (247 ўриндиқли) русумли ҳаво кемаларига алмаштирилди. Бунинг натижасида 427 та қўшимча йўловчилар ташишга ўриндиқлар яратилди.

Темир йўл транспортида

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ томонидан жорий йилнинг 25 декабрь кунидан 2022 йилнинг 10 январь кунига қадар юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоездининг “Тошкент – Бухоро – Тошкент” йўналишида ҳар кунлик қатнови йўлга қўйилди.
Шунингдек, 27 ҳамда 29 декабрь кунлари “Тошкент – Бухоро – Урганч” йўналишида қўшимча иккита йўловчи поезди қатнови ташкил этилиши белгиланди.
Бундан ташқари Тошкент – Термиз, Тошкент – Нукус, Тошкент – Урганч йўналишларида ҳаркатланаётган йўловчи поездларига қўшимча 4 тадан плацкарт вагонлари уланмоқда.

Автобус қатновлари

Шунингдек, қуйидаги йўналишларда Тошкент – Нукус (2 та), Тошкент – Бухоро (12 та) Тошкент –Жиззах (3 та), Тошкент – Қарши (16 та), Тошкент –Навоий (17 та), Тошкент – Самарқанд (19 та), Тошкент – Термиз (43 та), Тошкент – Сирдарё (5 та), Тошкент – Урганч (18 та) қўшимча автобуслар қатнови амалга оширилади.
Ушбу чора-тадбирлар натижасида аҳолининг республикамиз ҳудудлари бўйлаб транспортда ҳаркатланишига бўлган мавсумий талаб тўла қондирилади, - дейилган хабарда.
Янгиликлар лентаси
0