Дунёда

Афғонистонда Ўзбекистондан келган электр тармоғида носозликлар юзага келгани айтилмоқда

© Sputnik / Стрингер / Фотобанкка ўтишЛинии электропередачи
Линии электропередачи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.12.2021
Афғонистонда Ўзбекистондан келган электр узатиш тармоғида носозликлар юзага келгани айтилмоқда.
ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Афғонистоннинг DABS энергетика компанияси маълумотларига кўра, техник носозликлар натижасида линия қуввати 50 %га камайди.
Шу сабабли бугун 15та вилоятда, жумладан Кобулда ҳам электр энергияси узилиши кузатилиши мумкин. Sputnik Афғонистон хабарига асосан.
Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси етказиб беришни камайтирмади, узилишлар билан боғлиқ муаммолар Афғонистон ҳудудида юзага келган бўлиши мумкин.
"Биз электр энергиясини етказиб беришда давом этмоқдамиз. Бу муаммо Афғонистон ҳудудида, сабабини билмаймиз", - деди РИА Новости агентлигига Ўзбекистон энергетика вазирлиги вакили.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала