Кўп пиёда юрганларга 43,5 миллиард сўм тўлаб берилди

© Sputnik / Oksana DzadanСпорт
Спорт - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.12.2021
Oбуна бўлиш
Платформа фойдаланувчиларига шу кунга қадар 43 миллиард 45 миллион 953 минг сўм миқдорида маблағлар тўлаб берилди.
ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Кўп пиёда юрганларга 43,5 миллиард сўм тўлаб берилди, деб хабар қилди Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.
“Соғлом турмуш тарзи” платформасидан (1hls.uz) 18 ёшдан юқори бўлган 1 миллион 209 минг 77 нафар киши рўйхатдан ўтди. Шундан 757 минг 680 нафари эркак, 451 397 нафар аёллар.
Платформа фойдаланувчиларига шу кунга қадар 43 миллиард 45 миллион 953 минг сўм миқдорида маблағлар тўлаб берилди.
Платформасида рўйхатдан ўтиб, бир сутка давомида 10 минг қадам ва ундан кўпроқ юриб, қўшимча маблағ олиш мумкин.
Янгиликлар лентаси
0