Россия бош санитар шифокори МДҲ давлат раҳбарларига нима таклиф қилди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин принял участие в неформальной встрече руководителей государств - участников СНГ
Президент РФ В. Путин принял участие в неформальной встрече руководителей государств - участников СНГ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.12.2021
Oбуна бўлиш
Анна Попова МДҲда биологик ва эпидемиологик хавфсизликни таъминлашнинг ягона тизимини ташкил қилишни таклиф қилди.
ТОШКЕНТ, 28 дек - Sputnik. МДҲда ягона эпидемиологик ҳудуд ташкил қилиш керак, деди МДҲ раҳбарларининг норасмий учрашувида сўзга чиққан Россия Россия бош санитар шифокори Анна Попова.
Попова айтишига кўра, бугунги кунда дунёда биотехнологиялар ривожланиши натижасида хавфли вируслар ва бактерияларнинг юқори ҳимояланган лабораториялар чегарасидан чиқиб кетиш эҳтимоли жуда ошиб бормоқда.
Бу борада канадалик шифокор 2016 йилда уй шароитида "от чечаги" вирусини тирилтира олгани, ёки британиялик шифокор бакетриофаг вирусга чидамли бўлган бактерия ярата олганини мисол келтирилди.

Биотехнологиялар ёрдамида биологик хавфлар келиб чиқиши табиий ёки сунъий бўлганини яшириш жуда осон, - дейди Попова.

Дунда пандемия вақтида айрим бузғунчи кучлар томонидан умумжаҳон соғлиқни сақлаш архитектурасини тубдан қайта кўриб чиқишга урунишлар бўлмоқда. Мақсад - мустақил давлатларнинг биологик хавфсизлик сиёсатига таъсир ўтказишдир. Халқаро институтларга ҳар қандай давлат ҳудудида содир бўлган инфекция ўчоқларида текширув ўтказиш ҳуқуқини бериш, мажбурий ташқи текширувларни - амалиётга айлантиришдир, дейди Попова.
Юқорида келтирилган омиллар МДҲ давлатларидан Жаҳон Соғлиқни Сақлаш ҳамда Биологик (бактериологик) ва токсик қуролларни таъқиқлаш конвенцияси доирасида ҳамфикр бўлиш, ягона позицияда туриб иштирок этишни талаб қилади.
Пандемия даврида кўплаб давлатлар ўз ҳудудида юқори ҳимояланган биологик лабораториялар ва илмий марказлар яратишга киришди. Бунинг учун, албатта, юқори малакали кадрлар, кўплаб инвестиция ва инфратузилма керак бўлади.
МДҲ ҳудудида биологик хавфсизликни сақлаш учун қуйидагилар муҳим:
1.
Илмий изланишлар, ўзаро ёрдам ва технологик алмашувлар учун ягона тизим ишлаб чиқиш;
2.
Технологик ва илмий мустақилликни таъминлаш, ўз кучи билан биолабораториялар ва бошқа объектлар яратиш;
3.
Биологик хатарлардан, жумладан атайлаб амалга оширилган хавфлардан огоҳлантириш ва жавоб бериш учун МДҲда ягона тизим яратиш;

МДҲнинг ягона эпидемиологик тизимини яратиш учун аллақачон жуда кўп иш қилинган. Ҳамдўстликда биологик хавфисзликнинг ҳуқуқий асослари ҳам яратилмоқда. Россияда биологик хавфсизлик тўғрисида қонун ҳам қабул қилинган, бошқа МДҲ давлатларида ҳам ишлаб чиқилмоқда.

Ундан ташқари МДҲ давлатлари орасида тиббий-санитар нормалари тўғрисида 7та халқаро шартнома ва биологик хавфсизлик тўғрисида 4та ўзаро англашув меморандуми қабул қилинган.
Сўнгги 10 йилда Россия кўмагида МДҲда тиббий-биологик соҳаларда 19та дастур амалга оширилди. Улар орасида қизамиқ, вабо, полиомелит, ОИТСга қарши кураш дастурлари, лабораториялар тармоқларини кенгайтириш, жумладан мобил лабораториялар ёрдамида.

МДҲ давлатлари фавқулодда санитар-эпидемиологик вазиятларга жавоб қайтариш учун ягона тизим ташкил қилиш керак, - дейди Попова.

Россияда президент ва ҳукумат ташаббуси билан "Санитар қалқон" тизими яратилган. Унинг мақсади бутун санитар-эпидемиологик назоратни кучайтиришдир. Ушбу ташаббус халқаро майдонда ҳам ҳамкорликни назарда тутади. Жумладан МДҲ доирасида ҳам ягона "санитар қалқон" яратиш мақсадида.
МДҲ ягона "Санитар қалқони" ўзининг мустаҳкам мустақил инфратузилмаси, лабораториялари ва илмий марказларига ва ўзининг ягона тартибда ишлайдиган санитар ўтказув назорат пунктларига асосланган бўлиши керак.
Россия, ўз тажрибасига асосланган ҳолда, юқори биологик ҳимояланган лаюбораторияларга эга бўлган ана шундай марказларни қуриш, жиҳозлаш, уларнинг илмий дастурларини ишлаб чиқишда ёрдам бериши мумкин. "Биз бундай объект қандай бўлиши кераклигини ва уларни яратишни биламиз", - дейди Попова.
Ўзбекистон, Қирғизистон Тожикистон ва Туркманистондан ҳамкасабаларимиз мурожаатларига асосланган ҳолда, "Роспотребнадзор" томонидан юқори ҳимояланган илмий лабораториялар яратиш бўйчиа методологик ва консультатив ёрдам кўрсатилмоқда. Ушбу давлат мутахассислари Россиядаги ана шундай объектларга ташриф буюриб уларнинг фаолияти билан танишди. Ушбу давлатларда Россия ёрдамида 2025 йилда қадар энг замонавий биоизланишлар марказлари яратилади. Ушбу марказлар биологик хавфсизлик бўйича изланишлар ўтказиш, миллий кадрлар тайёрлаш, диагностика ва даволаш воситалари ишлаб чиқиш марказларига айланади, - деди Попова.
МДҲ ҳудудида ягона эпидемиологик ҳудуд яратишнинг асосий принциплари қуйидагилар:
Биологик хавфсизлик соҳасида ҳуқуқий асосни мустаҳкамлаш;
Эпидемиологик вазиятларни баҳолаш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш;
Илмий ва лаборатория текширув инфратузилмасини ривожлантириш;
ЖССТ майдонларида соғлиқни сақлаш масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш;
Миллий даражада хорижий давлат биолабораториялар фаолияти ортидан назоратни кучайтириш;
Ушбу ёндашув МДҲ давлатларининаг Минсквда 15 октябрь куни имзолаган МДҲ доирасида ҳамкорлик шартномасида назарда тутилган.

МДҲ давлатларининг биологик ва эпидемиологик хавфсизлиги ягона, шу сабабли уни таъмнлаш тизими ҳам ягона бўлиши керак- деди Россия бош санитар шифокори.

Маълумот учун, МДҲ давлат раҳбарларининг йил охиридаги анъанавий норасмий самити 28 декабр куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтмоқда.
Россия президенти Владимир Путин ташаббусига асосан амалга оширилаётган учрашувида Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Озарбайжон, Беларусь, Туркманистон ва Россия президентлари, Арманистон бош вазири, Қозоғистон биринчи президенти Нурсултан Назарбаевлар иштирок этишмоқда.
Айтиш жоизки бу пандемия бошланганидан сўнг амалга оширилган МДҲ давлат раҳбарларининг биринчи офлайн учрашуви бўлади.
Янгиликлар лентаси
0