Спорт

Нодирбек Абдусатторов тезкор шахмат бўйича энг ёш жаҳон чемпиони бўлди – видео

© Twitter / ChessBase IndiaНодир Абдусаттаров
Нодир Абдусаттаров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.12.2021
Ўзбекистон ёш шахматчи чемпионлик йўлида 5 карра жаҳон чемпиони Магнус Карлсенни ҳам мағлуб этишга муваффақ бўлди.
ТОШКЕНТ, 29 дек – Sputnik.Польша пойтахти Варшава шаҳрида шахматнинг рапид (тезкор) йўналиши бўйича жаҳон чемпионати ўз ниҳоясига етди.
13 турдан иборат чемпионат якунига кўра, 17 ёшли ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов 9,5 очко тўплаган ҳолда 1-ўринни эгаллади. У мусобақа давомида 5 карра жаҳон чемпиони Магнус Карлсенни ҳам мағлуб этишга муваффақ бўлди.
Шундан сўнг у билан бир хил очко тўплаган россиялик Ян Непомняший тай-брекда ўзаро куч синашди ва ғалабага эришиб, жаҳон чемпионига айланди.
“Шу тариқа Абдусатторов ушбу йўналишда чемпионлик тожини кийган энг ёш шахматчига айланди”, - дейилган Миллий олимпия қўмитаси хабарида.
Президент Шавкат Мирзиёев матбуот котиби Шерзод Асадовнинг хабар беришича, МДҲнинг норасмий саммити бўлиб ўтган Санкт-Петербургдан Тошкентга қайтаётган самолётда президент ва бутун делегация ҳам Нодирбек Абдусатторовнинг иштирокини катта қизиқиш билан онлайн кузатиб борган.
“Давлатимиз раҳбари шахматнинг рапид йўналиши бўйича янги ва энг ёш жаҳон чемпионига ўзининг энг самимий табрикларини йўлламоқда ҳамда унинг ота-онаси ва мураббийларига миннатдорлик билдирмоқда”, - дея ёзди Асадов ўзининг телеграм каналида.
Нодирбек Абдусатторов 2017 йилда, 13 ёшида гроссмейстерлик унвонини олган. 2021 йил январь ҳолатига кўра, Абдусатторов шахмат тарихидаги энг ёш бешинчи гроссмейстер бўлиб турибди. У 2018 йилда Ўзбекистон терма жамоаси сафида Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида биринчи ўринни қўлга киритганди ва унга Президент совғаси “Spark” автомобили топширилганди.
Ёш шахматчи Нодирбек Абдусатторов 2017 йилда Sputnik мухбирига берган интервьюсида беш йилдан сўнг дунёнинг энг кучли шахматчилари рўйхатида бўлишини таъкидлаганди.

Мавзуга оид:

Ўзбекистонлик ёш шахматчи жаҳон чемпионини мағлубиятга учратди
Нодирбек Абдусатторов: "Беш йилдан сўнг дунёнинг энг кучли шахматчилари рўйхатида бўламан"
Жаҳоннинг энг ёш шахматчиси курсантлар билан дона сурди
Ўзбекистон шахмат ватани деб расман тан олинади
Ўзбекистонлик ёш шахматчилар жаҳонда тенгсиз эканликларини кўрсатишмоқда
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала