Миграция

Россияда мигрантлар учун янги қоидалар кучга кирди

© Sputnik / Александр Гальперин / Фотобанкка ўтишМигранты у здания Управления Федеральной миграционной службы России (УФМС) на улице Красного Текстильщика в Санкт-Петербурге
Мигранты у здания Управления Федеральной миграционной службы России (УФМС) на улице Красного Текстильщика в Санкт-Петербурге  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.12.2021
Бугун Россияда меҳнат ва узоқ муддатга келган мигрантлар учун янги қоидалар кучга кирди.
ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Бугун Россияда меҳнат ва узоқ муддатга келган мигрантлар учун янги қоидалар кучга кирди.
Россияга 90 кундан ортиқ муддатга келган хорижликлар ва меҳнат мигрантлари мамлакатда ОИВ, гиёҳванд моддалар ва бир қатор юқумли касалликлар бўйича тестлардан ўтиши шарт.
Бундан ташқари, энди барча тиббий маълумотномаларни 3 ой ичида Ички ишлар вазирлигига топширилиши керак. Ҳужжатларнинг амал қилиш муддати - бир йил, кейин тестларни такрорлаш керак.
Шунингдек, хорижликлар мамлакатда 90 кундан ортиқ қолмоқчи бўлса, кирган кундан бошлаб 90 кун ичида суратга тушиши ва бармоқ изларини топшириши керак. Меҳнат мигрантлари 30 кун ичида ёки ишга ҳужжатларни олганда бармоқ изларидан ўтиши керак. Бунинг учун улар Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий органига, унга қарашли идора ёки ваколатли ташкилотга шахсан мурожаат қилишлари зарур.
Қайд этилишича, биометрик маълумотлар топширганлик ҳақида ҳужжат чипли карта кўринишида бериш йўлга қўйилади. Картада исм, туғилган сана, жинси, фуқаролиги ва паспорт маълумотлари, шунингдек, бармоқ излари ва сурати бўлади.
Патентлар ҳам мигрантларга биометрик маълумотларга эга электрон чипли карталар кўринишида берилади. Олд томонда шахсий маълумотлар қайд этилади: фото, исм, туғилган санаси, фуқаролик, паспорт рақами ва касби, орқа томонида - иш жойи, патент берилган жой ва сана. Чипга эгасининг биометрик маълумотларини жойлаштириш режалаштирилмоқда: юзнинг электрон сурати ва бармоқ излари.
Мавзуга оид сўнгги материаллар:
Россияда мигрантлар учун патентнинг янги шакли тасдиқланди>>
Россия ИИВ мигрантларни бармоқ изларини қайта топширишга юборишни таклиф қилди>>
Россияда мигрантларга қачондан ID-карта берилиши маълум бўлди>>
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала