Мунажжимлар башорати-2022: Қисқичбақа буржи вакилларини нималар кутмоқда?

© Pixabay/Darkmoon_artЗнак зодиака Рак
Знак зодиака Рак - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.12.2021
Oбуна бўлиш
Келаётган йил барча Қисқичбақалар (Саратон) учун унутилмас бўлади: кимдир ишда кутилмаган муваффақиятга эришиши, кимдир доимий яшаш жойини ўзгартириши ва кимникидадир тўй ёки янги оила аъзоси пайдо бўлиши мумкин. Улар учун 2022 йилги мунажжимлар башоратини қуйида ўқинг.

Қисқичбақа буржи вакилларини 2022 йилда нималар кутмоқда?

Келаётган йил барча Қисқичбақалар (Саратонлар) учун унутилмас бўлади: кимдир ишда кутилмаган муваффақиятга эришиши, кимдир доимий яшаш жойини ўзгартириши ва кимникидадир тўй ёки янги оила аъзоси пайдо бўлиши мумкин. Қисқичбақа буржи вакиллари учун 2022 йилги энг аниқ мунажжимлар башоратини ўқинг.
Қисқичбақа буржида туғилганлар ўта консерваторлар ва улар учун энг ёмон башорат - ўз комфорт зонасини тарк этишлари ҳақидаги хабар бўлса керак. Яхшиямки, 2022 йил ҳомийси, Қора сув йўлбарси қандай санада туғилган бўлмасин улар учун бутунлай бошқача сценарийлар тайёрлаб қўйган
Умуман олганда, Йўлбарс 2022 йилда кўплаб бурж белгиларига содиқ, аммо Қисқичбақа юлдузи туркуми остида туғилган одамлар айниқса омадли бўлади, чунки уларнийил эгаси билан бир элемент билан бирлашади. Қисқичбақа каби, йўлбарс ҳам келаётган йилда сув элементини остида бўлади.

Қисқичбақа буржининг умумий хусусиятлари

Элементларга қўшимча равишда, Йўлбарс ва Қисқичбақа (22 июнь - 22 июль) характерда ҳам ўхшашликлар бор: Йўлбарс - олижаноб ва кучли, Қисқичбақа ҳам .
Дарҳақиқат, Ойнинг таъсири туфайли сезгир ва ҳатто аразчи бўлсаларда, Қисқичбақалар ўзларининг ҳис-туйғуларини моҳирлик билан яшира олади ва ташқи томондан ҳар доим хотиржам кўринади. Гарчи улар муваффақиятсизлик ёки айрилиқ туфайли узоқ ташвишланиб юрсаларда. Қисқичбақа буржида туғилганлар бошқаларга негативни кўрсатмаганлари сабабли, улар яхши ва мулоҳазали раҳбар бўла оладилар
Совуққон ақл кузатувчанлик ривожланишига ёрдам беради - Қисқичбақа бошқа одамларнинг қалбида нима содир бўлаётганини жуда яхши тушунади, шу сабаб ажойиб психолог бўлиши мумкин. Қисқичбақани алдаш эса осон иш эмас.
Бошқаларни тинчлантирса ва рағбатлантирсада, Қисқичбақа буржидагилар сирларини ҳеч кимга айтмайди, максимум улар ўз оилалари билан муаммоларни муҳокама қилиши мумкин. Шунда ҳам улар шунчалик хотиржам муҳокама қиладиларки, ҳеч ким уларни нимадандир ташвишланяпти деб ўйламайди. Аслида, Қисқичбақа буржидагилар шунчаки қадрли инсонларини кераксиз ташвишлардан ҳимоя қилишга ҳаракат қилади.
Умуман олганда, Қисқичбақа содиқлиги ва фидоийлиги билан ажралиб туради, у бошқалар учун масъулиятни ўз зиммасига олишдан чўчимайди. Табиатан раҳбар бўлган қисқичбақалар шахсий ёки бизнес бўладими ҳар қандай муносабатларда, ўзи қарор қабул қиладиганлардан. Улар қандай қилиб олдинга интилишни, олдиндан вазиятнинг қандай ривожланишини биладилар. Ўзларини яхши стратег сифатида намоён қиладилар шунинг учун атрофидагилар, одатда, қисқичбақа ташаббус кўрсатса, рози бўлади. Қисқичбақаларга ишониш мумкин деб ҳисоблайдилар .
Жиддий ва қаттиққўл бўлсаларда, Қисқичбақалар кексаликка қадар қизиқувчан ва туйғуларга берилувчан бўлиб қолади. Муносабатларда улар сезгир ва ғамхўр шериклар, лекин уларнинг табиий уятчанлиги баъзан ўзларини бутунлай кўрсатишга тўсқинлик қилади.
Агар Қисқичбақа хафа бўлса, уятчанликдан асар ҳам қолмайди - бақирмасдан туриб қисқичбақалар совуқ ва қуруққина қилиб уларни хафа қилганларга ҳаммасини шарт айтишлари ва бутунлай ҳаётидан чиқариб ташлашлари мумкин. Бироқ, 2022 йилда Қисқичбақанинг одамлар билан муносабатлари ижобий бўлади.

Қисқичбақа учун умумий мунажжимлар башорати

2022 йилда Қисқичбақаларга Бузоқ белгисида жойлашган Уран сайёраси ижобий таъсир кўрсатади. Бу икки белги одатда идеал тарзда бирлаштирилган, шунинг учун Бузоқ буржидаги Уран Қисқичбақанинг ишдаги ютуқларига ҳисса қўшади.
Балиқ буржидан Қисқичбақага Юпитер сайёраси таъсир қилади. Мунажжимлар Юпитерни бахт сайёраси дея атайди, чунки у омад чақиради. Шунинг учун, январдан майгача, шунингдек, декабрда астролог Тамара Глоба Қисқичбақалар учун кўплаб муваффақиятларни башорат қилмоқда ва уларнинг барчаси тўсатдан, энг камида, қисқичбақа уларни кутаётган пайтда содир бўлади. Бироқ, шуни ёдда тутиш керакки, бу шунчаки омад эмас, ахир қисқичбақалар 2021 йилда қаттиқ ва виждонан меҳнат қилган.
Шунингдек, 2022 йил саёҳат учун қулай. 22 июндан 1 июлгача туғилган баъзи Қисқичбақалар узоқ вақтдан бери орзу қилганидек, бошқа шаҳар ёки мамлакатга кўчиб ўтиши мумкин.

Қисқичбақа учун молиявий мунажжимлар башорати

Қисқичбақаларнинг молиявий жабҳада омади чопган. Баъзи қисқичбақалар кутилмаганда меросхўр бўлишлари мумкин. “Кечроқ туғилган” қисқичбақалар йилнинг биринчи ярмида даромаднинг ўсишидан хурсанд бўлади - эҳтимол иш ҳақининг ошиши ёки иш жойини ўзгартириш таклифи сабаб.
Ўз бизнесини бошлашни орзу қилган қисқичбақалар ишонч билан ўз ғояларини амалга оширишлари мумкин - Юпитер ва Уран улар томонда бўлади. Молия соҳасида энг қулай давр 1-10 июль кунлари бўлиши кутилмоқда - бу вақтда Қисқичбақалар ҳатто лотерея ютиб олиши мумкин. Ишда ўсиш эса январь ойининг охирида, шунингдек август ойида бўлиши мумкин.

Қисқичбақа учун саломатлик мунажжимлар башорати

2022 йилда Қисқичбақа учун мунажжимлар мавсумий шамоллашдан ташқари ҳеч қандай муаммоларни башорат қилмайди. Ва ҳозирги ҳолат яхшиланиши мумкин: 2021 йилда кўплаб Қисқичбақалар сурункали касалликларни бошдан кечирган. 2022 йилда бу ҳолат ўзгаради. Келгуси йил янги даволаш курсини синаб кўриш, санаторийга даволаниш ёки шифокорни алмаштириш учун қулай

Қисқичбақа учун севги мунажжимлар башорати

Қора сув йўлбарси қисқичбақа учун шахсий муносабатда ҳам ёқимли ва кутилмаган ҳодисалар тайёрлаган. 2022 йилнинг февраль ойидан бошлаб севги сайёраси Венера Қисқичбақалар ҳаётидаги туйғуларга фаол таъсир кўрсатади. Шунинг учун, қисқичбақалар ўтиши керак бўлган ягона қийин давр - январь.
Январь ойида ўтмишдаги Қисқичбақалар қайтиши мумкин ва бунда ҳаммаси уларнинг ўзига боғлиқ - фақат ушбу бурж вакилларининг ўзлари ҳаммасини қайтадан бошлаш ёки муносабатлар билан хайрлашишни ҳал қилади. Илгари кўплаб муаммоларга сабаб бўлган муносабатларни давом эттиришга қарор қилган қисқичбақалар энгил нафас олишлари мумкин - 2022 йил тинчлик ва романтика олиб келади.
Ёлғиз қисқичбақа буржи вакиллари эса тушкунликка тушмаслиги керак - йил давомида уларни ёрқин танишувлар кутади. Ушбу буржнинг кучли жинс вакиллари орзусидаги аёлни учратиши мумкин - эҳтимол улар бир-бирларини аввалроқ билишган, аммо энди унга бошқачанигоҳ билан қарайди. Қисқичбақа буржидаги эркакларга кўпинча кучли аёллар ёқади, агар улар туйғуларини бостиришга ҳаракат қилмаса, бахтли жуфтлик бўлиши мумкин.
Қисқичбақа буржининг нозик жинс вакиллари эса, бирдан тўй ҳақида гапира бошлайдиган инсон билан учрашишлари мумкин. Айтганча, тўй учун энг яхши вақт ёз - июль ва август ойлари. Оилали қисқичбақа буржи вакиллари хонадонида эса янги оила аъзолари пайдо бўлиши мумкин.

Мавзуга оид:

2022 йил мунажжимлар башорати: Эгизакларни нималар кутмоқда
Йўлбарс йилида қайси бурж вакилларига муҳаббат бобида омад кулиб боқади
Қайси бурж вакиллари қандай касбларда кўпроқ ишлаши маълум бўлди
Ванга ва Нострадамус 2022 йилга нималарни башорат қилган
Янгиликлар лентаси
0