Дунёда

“Шимолий оқим - 2” ишга тўлиқ тайёр

© Sputnik / Екатерина Соловьева / Фотобанкка ўтишСтроительство газопровода "Северный поток-2" в Германии
Строительство газопровода Северный поток-2 в Германии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.12.2021
“Шимолий оқим - 2” магистрали Россиядан Германияга Болтиқ денгизи туби бўйлаб ётқизилди.
ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Қувурнинг иккинчи линиясини газ билан тўлдириш ишлари тугалланди, деб хабар қилди “Газпром”.
Магистрал Россиядан Германияга Болтиқ денгизи туби бўйлаб ётқизилди. Газ қувурининг 2та линиясининг қуввати йилига 55 миллиард кубометрни ташкил қилади. Қурилиш 3 йил давом этди.
Ҳозирги вақтда қувур Германия Федерал тармоқ агентлиги томонидан тасдиқлаш процедурасидан ўтмоқда. Nord Sream 2 AG компаниясининг Германияда шўъба корхонасини ташкил этиш ва унинг номидан оператор сифатида сертификатлаш учун янги ариза тақдим этиши зарур деб ҳисоблаганлиги сабабли жараён тўхтатилди, бу Европа қонунчилигига мувофиқ зарур. У тақдим этилган ва қабул қилингандан сўнг, регулятор процедурани давом эттиради, ўз қарорини қабул қилади, кейин Еврокомиссия ўз фикрини билдиради.
Бош вазир ўринбосари Александр Новак маълум қилишича, сертификатлаштириш 2022 йилнинг биринчи ярмида якунланиши керак. Федерал тармоқ агентлиги раҳбари Йохен Хоманн аввалроқ келаси йилнинг биринчи ярмида қарор қабул қилинишини айтганди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала