“Uzbekistan Airways” Намангандан Россия шаҳарларига арзон чиптали парвозларни бошлайди

© SputnikБоинг 767
Боинг 767 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.12.2021
Oбуна бўлиш
31 январдан “Uzbekistan Airways Express” Намангандан Москва, Пермь, Самара, Омск, Оренбург, Иркутск, Краснодар ва Екатеринбургга тўғридан-тўғри мунтазам парвозларни бошлайди. Улар Full Economy (тўлиқ иқтисодий синф) тамойили асосида учади.
ТОШКЕНТ, 29 дек – Sputnik. “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси Фарғона водийси аҳолиси орасида машҳур бўлган Россия шаҳарларига йўналиш тармоғини кенгайтириш мақсадида Наманган ва Фарғона аэропортларидан фойдаланади.
2021 йилнинг 31 январдан “Uzbekistan Airways Express” ҳаво кемаларида Full Economy (тўлиқ иқтисодий синф) тамойили асосида Намангандан Москва, Пермь, Самара, Омск, Оренбург, Иркутск, Краснодар ва Екатеринбургга тўғридан-тўғри мунтазам парвозларни бошлайди. Талаб ошиши билан Намангандан йўналиш тармоғини кенгайтириш ҳам кўриб чиқилади.
“Qanot Sharq” Тошкент-Воронеж йўналишида чартер рейсларни йўлга қўймоқда
Ҳозир Фарғона аэропортидан Москва, Қозон ва Истанбулга авиақатновлар амалга оширилмоқда ва бу “Шарқий” хаб ташкил этилишининг биринчи босқичи бўлиб хизмат қилган.
Кейинги босқичларда “Uzbekistan Airways” Фарғонадан парвозлар сонини кўпайтириш, аэропортдан йўналиш тармоғини кенгайтиришга ўтади. Шу билан бирга, Фарғонадан павозлар фақат классик (бизнес ва иқтисодий синфлар) авиақатновлар асосида ташкил этилади.

Намангандан Россия шаҳарларига авиачипталар нархлари

Наманган – Москва – Наманган парвозлари ҳафтасига беш марта – душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба ва шанба кунлари амалга оширилади:
Наманган – Москва, багажсиз, қайтарилмайдиган авиачипта: 1 582 000 сўмдан.
Наманган – Москва, багаж билан, қайтариладиган авиачипта: 1 717 000 сўмдан 15 кг бепул юк ташиш нормаси билан.
Наманган – Пермь – Наманган, парвозлар шанба кунлари амалга оширилади:
Наманган – Пермь, багажсиз, қайтарилмайдиган авиачипта: 1 816 000 сўмдан.
Наманган – Пермь, багаж билан, қайтариладиган авиачипта: 2 023 000 сўмдан 15 кг бепул юк ташиш нормаси билан.
Наманган – Самара – Наманган, парвозлар шанба ҳафтасига икки марта – якшанба, душанба, чоршанба, пайшанба (кейинги кунга ўтадиган тунги парвозлар) кунлари амалга оширилади:
Наманган – Самара, багажсиз, қайтарилмайдиган авиачипта: 1 728 000 сўмдан.
Наманган – Самара, багаж билан, қайтариладиган авиачипта: 1 899 000 сўмдан 15 кг бепул юк ташиш нормаси билан.
Наманган – Омск – Наманган, парвозлар жума кунлари амалга оширилади:
Наманган – Омск, багажсиз, қайтарилмайдиган авиачипта: 1 829 000 сўмдан.
Наманган – Омск, багаж билан, қайтариладиган авиачипта: 2 036 000 сўмдан 15 кг бепул юк ташиш нормаси билан.
Наманган – Оренбург – Наманган, парвозлар душанба кунлари амалга оширилади:
Наманган – Оренбург, багажсиз, қайтарилмайдиган авиачипта: 1 838 000 сўмдан.
Наманган – Оренбург, багаж билан, қайтариладиган авиачипта: 2 046 000 сўмдан 15 кг бепул юк ташиш нормаси билан.
Наманган – Иркутск – Наманган, парвозлар чоршанба кунлари амалга оширилади:
Наманган – Иркутск, багажсиз, қайтарилмайдиган авиачипта: 2 053 000 сўмдан.
Наманган – Иркутск, багаж билан, қайтариладиган авиачипта: 2 297 000 сўмдан 15 кг бепул юк ташиш нормаси билан.
Наманган – Краснодар – Наманган, парвозлар пайшанба кунлари амалга оширилади:
Наманган – Краснодар, багажсиз, қайтарилмайдиган авиачипта: 1 813 000 сўмдан.
Наманган – Краснодар, багаж билан, қайтариладиган авиачипта: 2 008 000 сўмдан 15 кг бепул юк ташиш нормаси билан.
Наманган – Екатеринбург – Наманган, парвозлар пайшанба/жума (кейинги кунга ўтадиган тунги парвоз) кунлари амалга оширилади:
Наманган – Екатеринбург, багажсиз, қайтарилмайдиган авиачипта: 1 869 000 сўмдан.
Наманган – Екатеринбург, багаж билан, қайтариладиган авиачипта: 2 052 000 сўмдан 15 кг бепул юк ташиш нормаси билан.
Нархлар 2021 йил 29 декабрь ҳолатига кўра амал қилади.
Хабарда чипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан, “Uzbekistan Airways Sales” филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкинлиги қўшимча қилинган.
Янгиликлар лентаси
0