Якунланаётган йил Марказий Осиёни қандай ўзгартирди

© Sputnik / Дильшода РахматоваФлаги центральноазиатских государств
Флаги центральноазиатских государств - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.12.2021
Oбуна бўлиш
Афғонистондаги вазият Марказий Осиё минтақасига қандай таъсир кўрсатди, Ўзбекистонда президент сайловлари ва мамлакат ЕОИИга қўшилиш учун нималар қилмоқда – батафсил мақолада.
Поёнига етиб бораётган 2021 йил Марказий Осиё учун оддий бўлмади. Минтақа қатор ҳарбий, сиёсий, иқтисодий ва табиат чақириқларига дуч келди. Юзага келган кўплаб муаммолар келаси йилда ҳам долбзарблигича қолади, шу боис улар ҳақида мулоҳаза юритиш айни муддао.
Афғонистонда ҳарбий вазиятнинг бирданига ўзгариши энг асосий таҳдид бўлди. Ёз давомида НАТО қўшинлари ва афғон армияси ҳарбийлари сони ва техника жиҳатдан устунлигига қарамасдан “Толибон”* ҳаракатига мағлуб бўлиб келди. Уруш ёз ойида хорижликларнинг Кобулдан пала-партиш олиб чиқиб кетиш ва бутун дунёга ёйилиб кетган қочоқларнинг самолётлардан қулаши лавҳалари билан якунланди. Шундан сўнг Марказий Осиё мамлакатлари учун узоқ йиллар давомида илк бор бевосита ташқи таҳдид пайдо бўлди.
Аҳоли 39 миллион нафар атрофида бўлган чегарадош давлат тақиқланган ташкилот жангарилари назорати остига ўтди. “Толибон”*дан ташқари Афғонистон ҳудудида ораларида собиқ СССРда туғилганлар бўлган “Ал-Қоида”**, “ЎИҲ”**, “Ансаруллоҳ жамоати”** ва қатор бошқа гуруҳларнинг бир неча минг жангарилари бор. Бу ташкилотлар Афғонистонни кенгайиш учун макон сифати кўриб чиқишмоқда ва Марказий Осиё давлатлари учун тўғридан-тўғри таҳдиддир. Улар бир вақтнинг ўзида сўнгги йилларда толиблар яқиндан ҳамкорлик қилиб келишган.
“Жиҳод” давом этмоқда: ИД* Ўзбекистонга таҳдид солмоқда
Қуролли можаро якунларига кўра афғон жангарилари сони 500 минг камида бўлган ва “Black Hawk” жанговар вертолётлар, бир неча ўнлаб танклар, артиллерияга, жумладан, “Гранд” залп билан отиладиган тизимларга эга бўлишган. Буларнинг бари уларга эски режим армиясидан қолган. Афғон армияси GFPнинг 2020 йилдаги ҳарбий қудрат рейтингида Тожикистон ва Туркманистон сезиларли ортта қолдирган. Бундан келиб чиқадики, уни енгган жангарилар қўшнилар учун таҳдид туғдиришади.

Янги ҳарбий сиёсат

Янги шарт-шароитларда минтақа мамлакатлари хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорларини узил-кесил аниқлаб олмоқлари зарур. Аъзолар орасида Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон бўлган Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) минтақада муҳим ролга эга бўлмоқда. Қолаверса, Ташкилотнинг сентябрдаги саммитига, унда аъзолигини қайта тикламаган, лекин янги шарт-шароитларда сайъ-ҳаракатларни бирлаштириш зарур деб ҳисоблаган, Ўзбекистон қўшилди.
Сурияда халқаро терроримзга қарши курашда тажрибага эга Россия КХШТнинг асосий кучи бўлиб қолмоқда. Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳарбийлари қатнашган августдаги жангарилар ҳужумини қайтариш бўйича машғулотларда Россия армияси 72 фоиз шахсий таркиб ва 84 фоиз ҳарбий техникани тақдим этган. Шунингдек, Россия бош штаби ҳозир афғон чегарасидаги ҳарбий инфратузилмаларни мустаҳкамлашда асосий ролни ўйнамоқда.
Қайноқ Марказий Осиё: республикалар ҳарбий кучларини қандай бирлаштирмоқда
Американинг Афғонистондаги шармандали мағлубияти минтақада АҚШ ва НАТО билан ҳарбий ҳамкорликка бўлган қизиқишнинг жадал сўнишига олиб келди. КХШТ мамлакатлари “Афғонистонда бўлган АҚШ ва бошқа НАТО мамлакатларининг ҳарбий инфратузилмалари объектларини ҳамда чет эл ҳарбийлари билан ҳамкорлик қилган афғон фуқароларини ўз ҳудудига жойлаштиришга қарши чиқиш” борасидаги қўшма декларацияни қабул қилишди. Американинг ўз ҳудудида ҳарбий объектларини ташкил этиш таклифини кўриб чиқишдан бош тортган Ўзбекистон бу позицияни расман қўллаб-қувватлади.
Бундан ташқари, ёзда НАТО мамлакатлари ва Марказий Осиё давлатлари, жумладан, Қозоғистон ва Ўзбекистон қатнашган, ҳар йилги “Дашт бургути” машғулотлари бекор қилинди. Афғон уруши альянс кучларининг самарасизлигини кўрсатди. Ахир афғон армияси НАТОдан четдаги устувор иттифоқчиси саналганди ва АҚШ кўмагида 20 йил ичида қурилганди. Ва бу армия бир неча ой мобайнида толиблар томонидан тор-мор этилди.
Ўзбекистон МОда минтақавий хавфсизликни таъминлашга кўмаклашади - Мирзиёев
Бу нафақат Марказий Осиё, балки бутун минтақа, муаммо туғилганда осонгина жанг майдони ташлаб кетадиган Ғарб армиясига суянмаган, янги хавфсизлик тизимига муҳтожлигини кўрсатди.

Йиллик сиёсий воқеалар

Коронавирус пандемияси давом этгани ва кучли қурғоқчиликка қарамасдан, минтақадаги 2021 йилги сиёсий ҳодисалар тинч ўтди. Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонда сайловлар бўлиб ўтди. Январдаги сайловларда 80 фоиз овоз олган янги Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг муваффақияти энг кўзга кўринарли бўлди. Унинг овозлари ўтмишдоши Жээнбеков 2017 йилда олган овозларга қараганда, 20 фоизга ва 100 мингга кўпроқ бўлди.
Шунингдек, Қирғизистон президенти учун у таклиф қилган янги конституция референдуми ва ноябрдаги парламент сайловлари муваффақиятли бўлиб ўтди. Кўпчилик сайловлардан сўнг мамлакатни 2020 йил октябрида бўлгани каби тартибсизликлар тўлқини қамраб олишидан хавотир олишганди. Бироқ қирғиз жамиати айрим мухолифат партияларнинг эътирозларига қарамай сайловлар натижаларини қабул қилди.
Қозоғистондаги 2021 йил январидаги парламент сайловлари мураккаброқ ўтди. Ҳукмрон партия “Нур-Отан” аксарият овозларни олди, лекин 2016 йил билан таққослаганда 10 банд ва 1 миллион овозни йўқотди.
Шунингдек, жорий йилда қайта сайланган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг сайлов натижаси салбий динамикани кўрсатди. 2016 йилга қараганда у 3 миллионта камроқ овоз олди. Қўллаб-қувватлашнинг юқори даражасига қарамасдан (80 фоиздан зиёд) Ўзбекистонда, қўшни Қозоғистонда бўлгани каби, ижтимой тангликнинг ўсиши бор ва ҳукумат жамият олдида юзага келаётган муаммоларни ҳал қилиш йўлларини излаб топиши керак.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришди

Пандемияга қарши курашишнинг янги даври

COVID-19 пандемияси минтақа ҳаётида жиддий из қолдирди, шунинг учун йилнинг энг муҳим воқеаларидан бири вакцина тарқатилиши бўлди.
Россиянинг “Спутник V” вакцинаси биринчи бўлди. У Марказий Осиёда тест синовлари якунлаши билан пайдо бўлди. Ундан минтақанинг ҳар беш республикасида уни харид қилиб ёки инсонпарварлик ёрдами доирасида олиб фойдаланилмоқда.
Россия вакцинасини 114 миллион долларга харид қилган Қозоғистон унинг энг йирик харидори бўлди. Қолаверса, Қарағандада “Спутник V” ва “Спутник-Лайт” вакциналари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. “Спутник” билан республиканинг 80 фоиздан зиёд фуқароси, жумладан, Нурсултон Назарбоев, президент Қасим-Жомарт Тоқаев, бош вазир Аскар Мамин эмланган.
Россиядан Ўзбекистонга янги турдаги вакцина олиб келинди
“Спутник”ни ишлаб чиқариш Ўзбекистонда ҳам йўлга қўйилган, Қирғизистон эса ёздан буён корхонани очиш борасида музокаралар олиб бормоқда. Бошқа мамлакатлар Россия вакцинасини импорт кўринишида олишмоқда. Қолаверса, минтақа аҳолисининг бир қисми Россияда олиб борилаётган хорижликларни эмлаш доирасида эмланган. Хусусан, Москва ва Петербургда хорижликларни эмлашга оид кўплаб пунктлар очилган.
Турли давлатларда эмланганлик тўғрисидаги сертификатларни тан олиш билан боғлиқ масалалар ҳозир ҳал қилинмоқда, лекин “Спутник”нинг Марказий Осиё аҳолиси ҳаёти ва хавфсизлиги учун тиббий аҳамиятга эга эканлиги шубҳасиз.
Оммавий эмлаш – ҳар бир давлатда пандемияга қадар ҳаёт тарзига қайтиш йўлидаги энг муҳим давр.
Ўзбекистон МДҲга аъзо бўлишдан қандай афзалликларга эга бўлди

Ҳамкорлик муваффақиятлари

Пандемия, Афғонистондаги инқироз, қурғоқчиликка қарамай 2021 йил ҳамкорлик ривожланаётганини кўрсатди. Ўзбекистонда “Росатом” корпорацияси томонидан АЭС қурилишига тайёргарлик кўрилмоқда, узоқ иккиланишдан кейин Қозоғистон ҳам шунга ўхшаш лойиҳани ўз ҳудудида қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.
Минтақа мамлакатларининг Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) доирасида ҳамкорлиги ривожланмоқда. Еревандаги ташкилотнинг навбатдаги саммитида кредит тарихлари билан алмашиш тўғрисидаги битим имзоланди. Бу Иттифоққа аъзо мамлакатлар фуқароларининг унинг ҳудудидаги ҳар қандай ерда кредит олишига имкон беради. Умумий дори-воситалари бозори яратиш, нотариф тўсиқларни олиб ташлаш ва бошқа кўплаб соҳаларда қўшимча ҳужжатлар тасдиқланган.
ЕОИИга тез орада Ўзбекистон ҳам қўшилиши мумкин. Евроосиё кенгашининг навбатдаги мажлисида республика 2022 йилда ўзининг камида 22 та техник регламентларини бирлашма андозаларига мос келтиришини билдирди. Бундан ташқари, бош вазир Абдулла Арипов ЕОИИ мамлакатларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беришни кенгайтиришга оид қатор аниқ таклифларни илгари сурди.
ЕОИИ ва Ўзбекистон: Мирзиёев муҳим вазифаларни санаб ўтди
Бу ҳар кунлик режали ва дипломатик иш терроризм, пандемия ва дунёдаги кескинлик ҳақидаги нохуш хабарлар ортидан иккинчи ўринда қолиб кетмоқда. Бироқ кўпинча бу иш минтақа ҳаёти учун энг муҳим аҳамиятга эга.
* Ташкилот террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида.
** Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилотлари
Янгиликлар лентаси
0