Ҳодисалар

Юнусободдаги йўлнинг чўкиши: давлатга 4,5 млрд сўм зарар етказилди - ДХХ

© Sputnik / Илья Питалев / Фотобанкка ўтишДорожный знак "Ремонт дороги"
Дорожный знак Ремонт дороги - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.12.2021
Аҳмад Дониш кўчасидаги йўлнинг чўкиш ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Аҳмад Дониш кўчасидаги йўлнинг чўкиш ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
© Telegram-канал "Хавфсизлик"Обвал автодороги в Ташкенте
Обвал автодороги в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.12.2021
Обвал автодороги в Ташкенте
Жорий йилнинг март ойида Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги Аҳмад Дониш кўчасидаги автомобиль йўлининг 500 метр қисмида 40-50 см.гача чўкиш ҳолати юзага келганлиги туфайли, ушбу ҳудудда транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланган эди.
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда прокуратура органларининг ўрганишича, мутасадди ташкилотлар томонидан "Юнусобод-Туркистон" ер ости метро конструкциясининг атрофини ва ён қисмларини тупроқ билан қайта тўлдириш ва зичлаш ишлари сифатли бажарилмаганлиги, техник назорат талаб даражасида олиб борилмаганлиги ҳамда автомобиль йўлини реконструкция қилишда лойиҳалаштириш ишлари нотўғри олиб борилганлиги сабабли юқоридаги чўкиш ҳолати юзага келиб, натижада давлатга 4,5 млрд. сўм миқдорида зарар етказилган.
Ҳозирда ҳолат бўйича Тошкент метрополитени линияларини қуриш дирекцияси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 207-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала