Колумнистлар

2021 йилнинг ҳарбий-сиёсий якунлари

© Sputnik / Алексей Куденко / Фотобанкка ўтишУчения "Запад-2021" в Нижегородской области
Учения Запад-2021 в Нижегородской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.12.2021
2021 йилнинг энг муҳим ҳарбий сиёсий воқеалари билан ҳарбий шарҳловчи Александр Хроленко мақоласида танишинг.
МДҲ мамлакатларида 2021 йил ҳарбий можароларсиз ўтди. Хавфсизлик муаммолари ва маҳаллий чегаралардаги кескинликларни дипломатик ва ҳарбий маневрлар билан ҳал қилиш мумкин бўлди.
Шу билан бирга, Россия Европа ва Осиёдаги иттифоқчиларива яхши қўшнилариучун тинчлик ва барқарорликнинг ишончли кафолати бўлиб қолди. МДҲ ва қўшни давлатлар учун асосий ҳарбий-сиёсий воқеаларни хронологик тартибда эмас, балки уларнинг аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда кўриб чиқайлик.

СНВ -3 шартномасининг узайтирилиши

Салбий прогнозларга қарамай, Россия ва АҚШ 3 февраль куни Стратегик ҳужум қуроллари тўғрисидаги СНВ-3 шартномасини 5 йилга узайтирди, яъни у 2026 йил 5 февралгача амал қилади. Мураккаб халқаро вазиятда Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Жо Байден ўртасидаги музокаралар (телефон орқали) муваффақиятли бўлди. Дунё енгил нафас олди. Шартнома икки йирик ядровий давлатнинг стратегик барқарорлиги, очиқлигининг зарур даражасини кафолатлайди. Шартнома АҚШ ва Россияда йилига 18 текширув ўтказишни назарда тутади. СНВ-3 доирасида ядровий қкуроллар миқдори Россия ва АҚШ 2018 йил 5 февралида эришган паритет ўзгаришсиз қолди, яъни:
700 та қитъалараро баллистик ракеталар(ҚБР);
ҚБРлар таркибида 1550 та ядровий каллаклар;
800 та барча турдаги, ҚБРлар шу жумладан оғир бомбардимончилар учириш майдончалари.
Томонлар ўзларининг стратегик ҳужум қуролларининг таркиби ва тузилишини, жанговар каллаклар ва этказиб бериш воситалари сонини белгиланган чегараларида мустақил равишда белгилаш ҳуқуқига эга.

Озод қилинган Афғонистон

Август ойида НАТО қўшинларнинг Афғонистондан олиб чиқилиши, Толибоннинг* ҳокимият бошига тезкор қайтиши, ўзини сайёравий ҳакам деб даъво қилаётган АҚШнинг ҳақиқий қиёфасини кўрсатди. Пентагоннинг 20 йиллик афғон кампанияси учун катта йўқотиш билан якунланди - 193 миллиард доллардан 978 миллиард долларгача (турли манбааларга кўра) - мағлубият ва геосиёсий шармандалик. Умуман олганда АҚШ ўнлаб йиллар давомида ривожланаётган мамлакатларда “чексиз” урушларда мағлуб бўлмоқда.
АҚШ ва Толибон* 2020 йилнинг 29 февралда Доҳада Афғонистон собиқ ҳукумати, Толибон* ва бошқа кучлар ўртасида сиёсий келишувга эришган эди. Бунинг эвазига эвазига хорижий қўшинларни (НАТО) олиб чиқишни назарда тутувчи тинчлик битими тузилди. Аслида эса, Толибон * ҳокимиятни рақиблари билан бўлишишни режалаштирмаган ва икки ҳафта ичида Кобулдаги америкапараст ҳукуматни қурол кучи билан сиқиб чиқарди. Шундай қилиб, Американинг Афғонистонда давлат қурилиши тажрибаси янада ҳалокат билан тугади. Марказий Осиё давлатлари ўз ҳудудларида Пентагоннинг “муқобил аэродроми” (аслида тартибсизликни проекция қилиш платформаси)ни жойлаштиришдан қатъиян бош тортгани бежиз эмас.

НАТО йўналиши бўйича бомбалар

Москва Шимолий альянс учун ҳаракат чегараларини жуда кескин белгилаб берди. Британиянинг Defender 23 эсминеци Россия чегарасини бузиб 3 км ичкарига кирганда. Россия чегара хизмати ва Қора денгиз флоти артиллерия қуролларидан ўт очиб кема йўналишини “тўғрилаб қўйишди”.
Британия Мудоффаа вазирлигининг расмий версисяси, “гўёки кема Украина ҳудуди орқали ҳаракатлангани” тўғрисидаги баёнотлари, ўт очиш билан текширувдан ўтмади. Қрим қирғоқлари яқинида атайлаб уюштирилган провокация айрим Британия кемаси экипажи аъзолари учун сўнгги миссия бўлиши мумкин эди.
Ушбу воқеа бутун дунёга НАТО кемалари юқори технологик қурол олдида қанчалик ожиз эканини яққол намойиш қилди. Sea Breeze-2021 ўқув машқлари доирасида ҳудудий иттифоқчиларининг 32та кемаси, 40та самолёти ва 5 мингдан ортиқ аскардан иборат қўллаб-қувватлашига қарамасдан.
Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков “ҳамкорлар”ни бироз камситиб бўлса-да 24 июнь куни Россия чегаралари бузилмас эканинига аниқ ишора қилди "Биз соғлом фикр юритишга, халқаро ҳуқуқ талабларини бажаришга, чақиришимиз мумкин. Агар булар ёрдам бермаса нафақат кема курси бўйича балким аниқ нишонга ҳар бомба ташлашимиз мумкин, агар ҳамкасабалар бизни тушунмаётган бўлса”.

"Ғарб-2021" – муносиб жавоб

Беларусь ва Россия сентябрь ойида "Запад-2021" стратегик ўқув машқлари ўтказишди. Унда 200 мингга яқин ҳарбийлар, 290 та танк, 240 та артиллерия тўплари ва реактив ўт очиш тизимлари ва 15 та кема иштирок этди.
Ушбу ўқув-машқларда янги ҳарбий техника намуналари ва янги тактик услублардан фойдаланилди. Жанговар бўлинмаларда мото-ўқчилар билан ёнма-ён
"Уран-9" ва "Нерехта" зарба берувчи роботлари иштирок этди. Улар 5км бўлган масофада шартли душманнинг тирик жони ва бронетехникасини йўқ қилди. Ҳужумда “Атака” ўт очувчи ракета тизимлари, реактив олов пуркагичлар ва 30мм ли тўплар ҳам иштирок этди.
Россия қўшинлари 60та самолёт ёрдамида ёппасига авиация зарбаси беришни ҳам машқ қилишди. Унда олтита Ту-22М3 оғир бомбардимончи самолётлар ҳам бор эди. Шунингдек, "Иноходец" ("Орион") ва "Форпост" каби зарба берувчи учувчисиз аппаратлар ҳам иштирок этди. Ҳаво десант кучларининг тунги ташлаш машқи ҳам бажарилди. 1500 метр масофада портловчи моддалар портлатилиши “душманни” ички кучлари билан “алоқасини” узиб қўйди. Иттифоқчи давлатлар хавфсизлигини таъминлаш машқлари муваффақиятли бажарилди.
"Ғарб -2021" машқлари АҚШ бошчилигида ўтган кенг кўламли Defender Europe 21 манёврларига муносаиб жавоб бўлди.Март ойида бўлиб ўтган ушбу машғулотлар Учинчи жаҳон урушини эслатди – 26та давлатдан 30 минг ҳарбийлар европанинг 12та давлатида жойлашган 30 та полигонида машқлар ўтказишди. Америкаликлар Европага нафақат аскарларни балким 1200 дона жанговар техника ҳам олиб келишди.

Пёрл-Харбор-II

Июнь ойида Россия янги тарихида илк бор АҚШ ҳудудда жойлашган стратегик объектларга оммавий ракета зарбаси берш машқи ўтказилди. Американинг Пёрл-Харбор ҳарбий базаси ёнида бўлиб ўтган машқларда Тинч океани флоти ("Варяг" ракета крейсери) Узоқ авиация билан ҳамкорликда Гавайя ороллари қирғоқларидан 20 денгиз мили масофасида жойлашган душманнинг авиа ташувчи гуруҳини йўқ қилиш машқини бажарди.
Америкаликлар бўлиб ўтаётган "Перл-Харбором-II"дан жуда хавотирга тушишди, ўзларининг энг яхши қирувчи самолёти F-22 Raptorни ҳавога кўтаришди. Гавайя штати – Россиянинг Қрим ярим оролига ўхшайди, Американинг чўкмайдиган авиаташувчиси.
Россия Тинч океани флоти 20та кемадан иборат 4 қатор тузди. Улар май ойида трли йўналишлардан йўлга чиқиб бир вақтда яширин равишда ҳужум нуқтасига етиб келишди. Бу Россия қирғоқларидан 4минг км масофа. Ҳужумчи кемалар "Вулкан", "Калибр", "Уран" каби ракетлар билан жиҳозланган эди. Керакли вақтда денгиз гуруҳига зарба берувчи ракета ташувчилар Ту-95МС ва Ту-160лар ҳам қўшилди. Бундай жамланман юқори технологиялари ва ишонарли бўлди.
Россия, керак бўлганда дунё океанининг исталган нуқтасида рақибга гипертовушли ёки термоядровий зарба бериши мумкин. Бу ҳали имкониятларнинг бир қисми холос.

Космик қурол

С-550 – энг янги коинотдаги нишонларга зарба берувчи тизим ушбу йилда давлат синовларидан муваффақиятли ўтди ва жанговар навбатчиликка киришди. С-550 олдингиларидан ўзининг узоққа зарба бериш ва кенг диапазонда ҳар қандай нишонни тутиб олиш қобилияти билан ажралиб туради.
Космик қурол ҳисобланган ушбу қурол қитъалараро баллистик ракеталарни ҳам тутиб олиш қобилиятига эга. Бунинг далили сифатида Ер орбитасидаги эски спутник "Целина-Д"ни аниқ уриб туширилишини айтиш мумкин. Бундай фантастик қуролни дунё ҳамжамияти ҳозирча муносиб баҳолай олгани йўқ.
АҚШ космик кучлари Россия томонидан спутникнинг йўқ қилинишини – огоҳлантириш деб қабул қилишмоқда. Мабодо эртага уруш бошланиб қолса Пентагон 1-2 соат ичида аксарият космик разведка ва навигация аппаратларидан маҳрум бўлиши мумкин. Россияда С-550 ноябрдан ишлаб чиқарила бошланди. Уларда эса бундай тизим йўқ.

Узоқни нишонга олиб

Коллектив Ғарбининг гибрид ҳарбий таҳдидларига Россия стратегик ракета ташувчи самолёт Ту-160Мни мутлақ янгилаш билан жавоб берди. Россиянинг узоқ масофага зарба берувчи стратегик бомбардимончилари Ту-22М3 ва Ту-160 ноябрь ойидан буён халқаро хавфсизликни янада фаолроқ ҳимоя қилмоқда. Улар Кремльнинг тинч ниятини Беларусь, Ўрта-ер денгизи, Япон денгизи ва Шарқий-Хитой денгизлари устида тарқатмоқда.
Москва, Минск, Дамашқ ва Пекиннинг ҳарбий ҳамкорлиги ривожланаётгани келажакда кўплаб қизиқ воқеалардан дарак бериши мумкин.
Декабрь ойида Россия “ҳамкорлар”ни тинчлик ва хавфсизликни кафолатлашга чақирди. АҚШ ва НАТОга аниқ шартнома лойиҳаларини таклиф қилди. Агар улар ушбу имкониятдан воз кечишса, Россия ассимметрик жавоб сифатида Куба, Эрон, Сурия, КХДР ва бошқа давлатлар билан ҳарбий ҳамкорликни бошлашга олиб келиши мумкин. Ушбу ҳамкорлик доирасида 5500 км масофага зарба берувчи стратегик қанотли ракеталар самолётларда жойлаштириш мумкин бўлган Х-101 ва ядровий Х-102 ракеталари жойлаштирилиши мумкин. Ушбу ракеталар СНВ-3 шартномасига кирмайди. Ўшанда ҳамма ўз келишувчанлик имкониятига яраша жавоб олади.
Ҳарбий шарҳловчи Александр Хроленконинг Telegram-каналига обуна бўлинг
*Террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остидаги ташкилот
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала