Адлия вазирига янги ўринбосар тайинланди

© Фото: Минюст УзбекистанаАктам Мухаммадиев
Актам Мухаммадиев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.12.2021
Oбуна бўлиш
Тошкент вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган Актам Муҳаммадиев адлия вазирига ўринбосар бўлди.
ТОШКЕНТ, 30 дек – Sputnik. Президент қарори билан Актам Муҳаммадиев адлия вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Муҳаммадиев 1977 йилда Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида туғилган, маълумоти олий. 1999 йилда Тошкент давлат юридик институти бакалавриат, 2001 йилда магистратура босқичини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.
У ўз меҳнат фаолиятини 2001 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг етакчи маслаҳатчиси лавозимидан бошлаб, вазирликнинг турли масъул лавозимларида ишлаган.
Фаррух Омонов президент администрацияси шўъба мудири этиб тайинланди
2017 йилдан бугунги кунга қадар Тошкент вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Янгиликлар лентаси
0