Мандаринларнинг фойдаси ва зарари ҳақида – диетолог жавоби

© Sputnik / Владимир ТрефиловМандарины
Мандарины - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.12.2021
Oбуна бўлиш
Мутахассиснинг сўзларига кўра, 40 граммдан ортиқ фруктоза истеъмол қилиш мумкин эмас. Кунига фақат тўрт-бешта мандарин истеъмол қилиш тавсия этилади.
Диетолог ва нутрициолог Надежда Цапкина РИА Новости агентлигига мандариннинг зарари ва фойдаси ҳақида сўзлаб берди.
Ушбу цитрус мева кальций, магний, калий, D, K ва B витаминлари манбаи. Унда кўплаб клетчатка бор – у ошқозон-ичак трактининг меъёрлашишига ёрдам беради. Бундан ташқари, мева иммунитет тизимини мустаҳкамловчи С витаминига ҳам бой.
“Цитрус мевалари фитонцидлар ва эфир мойлари билан биргаликда вирусларга қарши курашда ёрдам беради. Биофлавоноидлар ва антиоксидант бета-каротин мавжудлиги саратон касаллигининг пайдо бўлишини олдини олади”, - деди Надежда Цапкина.
Бироқ, шифокор тез-тез мандарин истеъмол қилиш жигар билан боғлиқ муаммоларга олиб келиши мумкинлигини ҳам таъкидлади. Кунига 40 граммдан ортиқ фруктоза истеъмол қилиш мумкин эмас. Бир кунда атиги тўрт-бешта мандарин истеъмол қилиш тавсия этилади.
Парҳезшунос цитрус мевалари келтириб чиқариши мумкин бўлган аллергик таъсири ҳақида ҳам эслатиб ўтди. Бундан ташқари, гастрит билан оғриганлар учун мандарин миқдорини чеклаш тавсия этилади. Мандарин шарбати ошқозон ва ичакнинг шиллиқ қаватини безовта қилиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0