Нарзулло Обломуродов номзоди Экология қўмитаси раислигига маъқулланди

© Фото: Законодательной палаты УзбекистанаНарзулло Обломуродов
Нарзулло Обломуродов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.12.2021
Oбуна бўлиш
Экология қўмитаси раиси лавозими 4 ойдан буён вакант эди. Собиқ раис Алишер Мақсудов август ойида президент танқидидан сўнг ишдан олинганди.
ТОШКЕНТ, 30 дек – Sputnik. Нарзулло Обломурадов Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимига маъқулланди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси хабар берди.
Депутатлар 30 декабрда бўлиб ўтган навбатдаги мажлисда унинг номзодини Экология қўмитаси раислигига кўриб чиқиб маъқуллашган.
Обломуродов шу йил февралидан буён Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши Ижроия қўмитаси раиси бўлиб ишлаб келаётган эди.
У октябрдаги президент сайловида ушбу партиянинг номзоди сифатида иштирок этиб, сайловчиларнинг 4,1 фоиз овозини олган эди.
Экоқўмитанинг собиқ раҳбари Алишер Мақсудов август ойида президент танқидидан сўнг лавозимидан озод этилган эди.
Янгиликлар лентаси
0