Жамият

Ўзбекистон жанубида қадимий даврларга оид ёдгорлик топилди – фото

Шеробод туманидаги Кўхитанг тоғида ўрта палеолит даврига оид янги ёдгорликни аниқланди.
ТОШКЕНТ, 30 дек – Sputnik. Сурхондарё вилояти Шеробод туманида археологик тадқиқотлар олиб борилганда палеолит даврига оид ёдгорлик топилди, дея хабар қилди Ўзбекистон Фанлар академияси матбуот хизмати.
Шеробод туманидаги Кўҳитангтоғ тоғ тизмаси ҳудудида 25 ноябрдан 5 декабргача Миллий археология маркази ходимлари дала тадқиқотлари ўтказилган
Таъкидланишича, Кўҳитанг тоғининг ички қисмида тор даралар мавжуд бўлиб, уларда геологик жараёнлар натижасида кўплаб ғор ва унгурлар шаклланган. Уларнинг биридан қадимги даврда ибтидоий одам аждодлари мавсумий бошпана сифатида фойдаланган.
Дастлабки кузатувлар натижасида ёдгорлик ер сатҳидан кўплаб тош узаклар, уларнинг парчалари, учринди ва пластиналар ҳамда қуроллар йиғиб олинган.
Ёдгорлик маданий қатламлари ҳолатини аниқлаштириш учун 1х2 метр ҳажмида шурф қазилган. Қазув ишлари ер сатҳидан ярим метр чуқурликда қоятош ётқизиқларида тўхтатилган. Қазув ишлари натижасида ёдгорлик битта маданий қатламдан иборат экани аниқланган.
Маданий қатлам кул ва куйинди қолдиқлари билан қопланган қорамтир, майда тарқоқ тупроқдан таркиб топган бўлиб, унда ҳам кўплаб тош буюмлар ва ёввойи ҳайвон суяк қолдиқлари топилган.
Ушбу ёдгорлик ҳудудда илгари топиб ўрганилган Тешиктош ёдгорлигига хронологик ва маданий жиҳатдан ўхшашлиги маълум бўлган. Ёдгорликдан топилган тош буюмлар ўрта палеолит даврига тегишли бўлиб, тошга ишлов бериш техникаси ва тош буюмлар маданий жиҳатдан айнан Тешиктош ёдгорлиги анъаналарини такрорлаши аниқланган.
Фанлар академияси Миллий археология маркази ходимлари мазкур ёдгорликда тадқиқот ишларини давом эттиришни режалаштирмоқда.
© Академия наук Республики УзбекистанКаменные фрагменты из исторического памятника времен среднего палеолита в Сурхандарьинской области
Каменные фрагменты из исторического памятника времен среднего палеолита в Сурхандарьинской области - Sputnik Ўзбекистон
1/4
Каменные фрагменты из исторического памятника времен среднего палеолита в Сурхандарьинской области

2/4

3/4

4/4

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала