Жамият

Ўзбекистонликлар Янги йилни қандай кутиб олишмоқчи

© UnsplashНовый год, иллюстративное фото
Новый год, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.12.2021
“Ижтимоий фикр” сўрови натижаларига кўра, кўпчилик 2022 йилдан фақат рўшнолик ва яхшиликни кутмоқда.
ТОШКЕНТ, 30 дек – Sputnik. Ўзбекистон фуқаролари Янги йил байрамини қандай кайфият ва умидлар билан кутиб олишни режалаштираётганликларини аниқлаш учун ижтимоий сўров ўтказилди. Уни “Ижтимоий фикр” жамоат фикрини ўрганиш маркази ўтказган.
Байрам олдидан респондентларнинг аксарияти (81,8 фоизи) кўтаринки кайфиятга эга. Сўров иштирокчиларининг Янги йил уларга янги ютуқлар ва қувонч олиб келишига ишончи комил.
Респондентларнинг 92,4 фоизи 2022 йилни ўз уйида кутиш ва нишонлашни режалаштирмоқда.
Сўралганларнинг аксарияти Янги йилни ўз оиласи билан кутишади — 97,3 фоиз.
2021 йилда ўзбекистонликлар COVID-19 пандемиясининг салбий таъсирини бошдан кечирганига қарамай, респондентларнинг ярмидан кўпи якунланаётган йилни шахсан ўзи учун хотиржам йил бўлди, деб ҳисоблайди.
Респондентларнинг бир қисми ушбу йилнинг ҳам ижобий, ҳам салбий томонларини таъкидлашди. Айрим респондентлар учун 2021 йилда оғир даврлар ҳам бўлган, лекин кейин ҳаммаси изига тушиб кетган.
Ўзгидромет байрам кунлари кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди
Сўралганларнинг кўпчилиги кириб келаётган 2022 йилдан фақат рўшнолик ва яхшиликни (76,9 фоиз) ёки 2021 йилдагига қараганда янада яхшироқ бўлишини (21,4 фоиз) кутмоқда.
“Бошқача қилиб айтганда, сўралган ўзбекистонликлар кириб келаётган 2022 йилни эзгуликка ишонч ва умид билан кутишмоқда”, - дея хулоса қилинган хабарда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала