Ўзгидромет байрам кунларида кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

© Sputnik / Рамиз БахтияровГлавная Елка Узбекистана 2021 год
Главная Елка Узбекистана 2021 год - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.12.2021
Oбуна бўлиш
1-3 январь кунлари республиканинг айрим ҳудудларида вақти-вақти билан бироз ёғингарчилик бўлади.
ТОШКЕНТ, 30 дек – Sputnik. Якунланаётган 2021 йилнинг сўнгги кунларида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, деб хабар қилади Ўзгидромет.
Кечалари ҳаво ҳарорати +0..+5 даража илиқ, кундуз кунлари эса +10...+15 даража илиқ атрофида бўлади.
Янги йилнинг дастлабки кунлари, 1-3 январь кунлари республиканинг айрим ҳудудларида вақти-вақти билан бироз ёғингарчилик бўлади.
Янги йил куни қор ёғадими
4 январь куни мамлакат ҳудудининг аксарият қисмида ёмғир ёғади. Кечалари ҳаво ҳарорати +2...+7 даража илиқ, кундуз кунлари 1-3 январда +10...+15 даража илиқ, 4 январда эса +5...+10 даража илиқ атрофида бўлади.
Шу кунлари фақат республиканинг тоғли ҳудудларида қор ёғади. 4 январда баъзи жойларда кучли қор ёғиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0