Жамият

Прописка учун тақдим этиладиган ҳужжатлар сони қисқартирилди

© Sputnik / СтрингерУзбекский паспорт
Узбекский паспорт - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.12.2021
Ўзбекистон фуқароларини доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
ТОШКЕНТ, 30 дек – Sputnik. Ўзбекистонда прописка учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар рўйхатидан уй-жой ҳужжатлари чиқариб ташланди. Бу ҳақда Ҳукуматнинг тегишли қарори қабул қилинди.
Фуқароларни доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш, бекор қилиш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш хизматлари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари, давлат хизматлари марказлари ёки Ягона ижтимоий давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади.
Доимий рўйхатга олиш расмийлаштирилганда QR-код билан ҳимояланган қайд варағи берилади.
Фуқаронинг доимий рўйхатга олинишини бекор қилиш асослари белгиланди:
бир манзилдан бошқа манзилга рўйхатга олинганда;
мулкдор аризасига кўра;
мулкдор ўзгарганда;
суднинг фуқарони уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган, шасхни бедарак йўқолган деб топиш ва кўчириш ҳақидаги қарори асосида;
фуқаро хорижга доимий яшашга кетганида;
сохта ҳужжатлар асосида рўйхатга олинганлик аниқланганда;
умрбод озодликдан маҳрум этилганда;вафот этганда.
Ушбу низом Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти учун татбиқ этилмайди.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги йилларда Ўзбекистонда прописка тизими тубдан ислоҳ қилинди. Хусусан, 2020 йил 1 апрелдан Тошкент шаҳри ва вилоятида кўчмас мулкка эга бўлишда фуқародан прописка талаб этилмайди. 2020 йил 1 сентябрдан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида пропискани онлайн расмийлаштириш мумкин бўлди.

Мавзуга оид:

“Прописка” сўзи қонунчиликдан буткул чиқариб ташланади
Ўзбекистон фуқаросисизлар, нега пойтахтда яшаш мумкин эмас - Мирзиёев "прописка" ҳақида
Доимий прописка олиши мумкин бўлган шахслар рўйхати кенгайтирилди
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала