Янги “Chevrolet Equinox” нархлари маълум қилинди

© Фото: UzAuto MotorsChevrolet Equinox
Chevrolet Equinox - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.12.2021
Oбуна бўлиш
"UzAuto Motors" "Chevrolet Equinox" 2022 йилги моделининг нархни 250 млн сўмдан 391 млн сўмгача этиб белгилаган.
ТОШКЕНТ, 30 дек – Sputnik. “UzAuto Motors” компанияси янги “Chevrolet Equinox” моделларининг нархларини эълон қилди.
Таъкидланишича, янги “Equinox”нинг энг муҳим афзаллиги унинг янги гибрид тизимидир. Юмшоқ гибрид старт-стоп тизими билан ишлайди. Унга оддий стартер ўрнига кучли қувватли мотор-генератор ўрнатилган.
У секинлашганда электр энергиясини ишлаб чиқариб, юқори қувватли аккумуляторни зарядлайди. Ички ёниш двигатели оддий генераторни айлантириш учун камроқ энергия сарфлайди ёки умуман сарфламайди.
Компания хабарига кўра, янги гибрид тизими айнан электро мобилдек электр режимида ишлай олмаса ҳам, у шунга ўхшаш гибрид бўлмаган версияларга нисбатан шаҳарда ҳам, магистралда ҳам ёқилғи самарадорлигини оширишни таъминлайди.
Бу тизим сабабли ёқилғи сарфи сезиларли даражада камаяди ва 100 км учун атиги 7,01 литрни сарфлайди.
“Chevrolet Equinox MY2022” нархи (ҚҚСсиз):
1.5T LS FWD комплектация — 250 732 510 сўм;
2.0T 1LT FWD MH комплектация — 338 260 870 сўм;
2.0T 1LT AWD MH комплектация — 365 217 391 сўм;
2.0T 3LT AWD MH комплектация- 391 304 348 сўм.
Қозоғистонда "Chevrolet Equinox" сотиш бошланди
Янгиликлар лентаси
0