Жамият

Байрам кунларида эмланиш пунктларининг иш тартиби қандай бўлади

© Sputnik / Александр Кряжев / Фотобанкка ўтишМедицинский работник делает прививку от коронавируса
Медицинский работник делает прививку от коронавируса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.12.2021
Ўзбекистонда Янги йил байрами кунлари эмланиш пунктлари ишламайди.
ТОШКЕНТ, 31 дек — Sputnik. Янги йил байрами кунлари коронавирусга қарши эмланиш пунктлари ишламайди.
Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, меҳмондорчиликлар кўпайиб кетиши сабабли одамлар парҳезга эътиборсизлик билан қарашлари ва спиртли ичимликлар истеъмол қилишлари мумкин. Бу эса вакцина олиш шартларига зид.
“Шунинг учун эмланиш пунктлари янги йилда ўз фаолиятини 2022 йил 5 январдан бошлайди”, - дейилган хабарда.
Таъкидланишича, зарурият туғилганда фуқаролар поликлиникаларда вакцина олиши мумкин.
Ўзбекистон Россия яратаётган коронавирусга қарши болалар вакцинасига қизиқиш билдирмоқда
Сўнгги тақдим этилган маълумотларга кўра, шу кунга қадар Ўзбекистонда жами 39,2 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилган.
Эмланиши режалаштирилганларнинг 87,8 фоизи (18,8 млн киши) вакцинанинг биринчи дозасини олишга улгуришган, 63,1 фоизи (6,8 млн киши) эса тўлиқ эмланиб бўлган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала