Байрам кунларида тиббиёт муассасалари қандай ишлайди

© Пресс-служба президента УзбекистанаСтроительство специализированной многопрофильной больницы в Зангиатинском районе Ташкентской области
Строительство специализированной многопрофильной больницы в Зангиатинском районе Ташкентской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.12.2021
Oбуна бўлиш
31 декабрь–4 январь кунлари даволаш-профилактика муассасаларида 40 минг нафар тиббиёт ходими навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатади.
ТОШКЕНТ, 31 дек — Sputnik. Ўзбекистонда байрам кунларида ҳам тиббиёт муассасалари 24 соат давомида фаолият кўрсатади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.
31 декабрь–4 январь кунлари қуйидаги даволаш-профилактика муассасаларида 40 минг нафар тиббиёт ходими навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатади:
995 та оилавий поликлиника;
858 та оилавий шифокор пункти;
туман, вилоят ва республика миқёсидаги барча шифохоналар;
ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари;
тиббиёт олий ўқув юртлари клиникалари.
Шунингдек, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудлардаги 13 та филиали ҳамда 180 та аҳоли пунктида жойлашган субфилиалларида 24 соат давомида навбатчи шифокор ва ҳамширалар фаолият юритади. Ушбу муассасалар зарур дори-дармонлар билан таъминланиб, захира ўринлари яратилган.
ССВ шифохоналардаги ортиқча қоғозбозликни қисқартиришга киришди
Ўзбекистон бўйлаб 2861 та тез тиббий ёрдам бригадаси аҳолидан бўладиган чақириқлар учун доимо шай ҳолатда туради. Байрам кунлари 238 та туғруқ муассасаси ҳам узлуксиз фаолият кўрсатади.
Санитария-эпидемиология хизматининг марказий аппарати ва ҳудудлардаги 14 та бошқарма ҳамда 203 та аҳоли пунктида жойлашган бўлимларида ҳам 24 соат давомида 200 нафардан зиёд навбатчи шифокор, қарийб 200 нафарга яқин врач-лаборант ва ёрдамчи ходимлар ўз фаолиятини давом эттиради.
Янгиликлар лентаси
0