Сиёсат

Президент 2022 йил номини эълон қилди

Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.12.2021
Давлат раҳбари янги йилга ном беришда кенг жамоатчиликнинг фикрлари ўрганилганини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 31 дек — Sputnik. Ўзбекистонда 2022 йил "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили" деб эълон қилинди.
Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Янги йил муносабати билан Ўзбекистон халқига йўллаган табригида маълум қилди.
Президент янги йилга ном беришда кенг жамоатчиликнинг фикрларини ўрганилганини билдирди.

“Ана шу таклифлардан келиб чиқиб, мен Янги – 2022 йилни мамлакатимизда "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили" деб эълон қилишни таклиф этаман. Инсон қадрини улуғлаш – юртимизда яшаётган ҳар бир одамнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш демакдир" - деди президент.

У бу борада жамият асоси бўлган маҳалла ҳал қилувчи ўрин тутиши, маҳалла тинч бўлса, юрт тинч бўлишини таъкидлади.
"Маҳалла обод бўлса, мамлакат обод бўлади. Шу боис, бундан буён ҳар бир маҳаллада самарали иш олиб бориш фаолиятимизнинг бош мезонига айланади", - дея қўшимча қилди Шавкат Мирзиёев.
Президент йилни номлаш бўйича таклифини биринчи маротаба Янги йил арафасида эълон қилмоқда. Олдинги йиллар бу таклиф парламентга мурожаат давомида билдирилаётган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала