Иқтисод

Президент 2022 йилдаги иқтисодиёт соҳасининг вазифаларини кўрсатиб ўтди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.12.2021
Жорий йилда ялпи ички маҳсулот 7 фоизга ўсган. Инфляция даражаси 10 фоиздан паст бўлган.
ТОШКЕНТ, 31 дек — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев ўтказган видеоселектор йиғилишида келгуси йилда ҳам иқтисодиётнинг барқарор ўсишини таъминлаш бўйича вазифалар кўрсатиб ўтилди.
Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, жорий йилда ялпи ички маҳсулот 7 фоизга, саноат 9,5 фоизга, хизматлар 20 фоизга, қурилиш соҳаси 6 фоизга, қишлоқ хўжалиги 4 фоизга ўсган. Инфляция даражаси 10 фоиздан паст бўлган.
Экспорт ҳажми 16,5 миллиард долларни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан қарийб 1,3 миллиард долларга ошган.
Хусусан, 2022 йилда ялпи ички маҳсулот ва саноатни 7 фоиздан юқори, хизматларни қарийб 30 фоизга ошириш мақсад қилинган.
Мирзиёев янги йилнинг бошиданоқ, барча тармоқ ва ҳудудлар тизимли ишлаб, бу мақсадларга эришиш учун мустаҳкам замин яратиш кераклигини таъкидлади.
2022 йилда Ўзбекистон иқтисодиётини нима кутмоқда - эксперт фикри
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала