Сиёсат

Владимир Норов ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди

© Sputnik / Фотобанкка ўтишВладимир Норов
Владимир Норов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.12.2021
Владимир Норов бунга қадар 2019−2021 йилларда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби лавозимида ишлаган.
ТОШКЕНТ, 31 дек — Sputnik. Президентнинг 30 декабрдаги қарори билан Владимир Норов ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда 31 декабрь куни ТИВ ҳайъати йиғилишида эълон қилинди.
Владимир Норов бунга қадар 2019−2021 йилларда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби лавозимида ишлаган. У Фавқулодда ва Мухтор элчи дипломатик даражасига эга.
Аввалроқ 2020 йилдан буён ташқи ишлар вазири ўринбосари бўлган Фарҳод Арзиев мамлкатнинг Хитойдаги элчиси этиб тайинланган эди.
Норов 1955 йилда Бухорода туғилган. Бухоро педагогика институтини битирган.
У 2017—2019 йилларда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори лавозимида ишлаган.
У турли йилларда ташқи ишлар вазири ўринбосари, вазирнинг биринчи ўринбосари ва вазир, президентнинг давлат маслаҳатчиси, Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси ва бошқа лавозимларда фаолият кўрсатган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала